Latest news

15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  0 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  2 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  11 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0

Халқаро Пресс-клуб раисининг мухлисларга мурожаати News

Халқаро Пресс-клуб раисининг мухлисларга мурожаати

Хабарингиз бор, 21 июнь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ва миллий терма жамоа мураббийлари иштирокида савол-жавоб анжумани ўтказилади.

Ассалому алайкум!
Ҳурматли футбол ишқибозлари.

Хабарингиз бор, эртага Халқаро Пресс-клубда спорт олами, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтади. Сўнгги ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйин натижалари қизғин муҳокама қилинмоқда.

Биз футбол шинавандаларининг ҳиссиётларини ҳурмат қилган ҳолда ва тўпланиб қолган саволларига жавоб бериш учун истисно тариқасида, Сизларнинг бизга кўп минглик мурожаатларингизни инобатга олган ҳолда, навбатдан ташқари матбуот анжуманнини белгиладик.

Лекин, мен бугун ташвишга солаётган баъзи бир фикрлар ҳақида дўст сифатида ўртоқлашмоқчи эдим.

Биринчидан, Халқаро Пресс-клуб Ўзбекистон Футбол Федерацияси 15 июнь куни тарқатган пресс-релизни яна бир бор ўқиб чиқишни тавсия этади. Чунки унда кўп саволларга жавоб бор.

Иккинчидан, Халқаро Пресс-клуб ўз ҳудудида футбол мутассадилари шахсиятини иштрокчилар томонидан тахқирланишига ва хақоратланишига йўл қўймайди. Асосий ниятимиз - футбол оламида бўлаётган турли фикрлар ва миш-мишлар, қарама қарши фикрларга батафсил ойдинлик киритиш.

Учинчидан, йўл қўйилган хатолар, ҳозирги юзага келган вазиятдан келиб чиқиб тўғри хулоса ва ижобий натижаларга эришишга қаратилган. Зотан, биз мухлисларни кўр кўрона фанатизмдан ҳоли бўлишга чақириб қоламиз.

Тўртинчидан, Биз ютқаздик. Лекин бу мағлубиятнинг ички нафис оламимизни бузувчи ғазабли таҳлилидан кура, Ўзбек футболининг эртанги кунини: 5-10 йилдан кейинги ҳолатини таҳлил килиш ва тавсиялар ишлаб чиқишимиз муҳимроқ.

Халкаро Пресс клуб форматига кўра, биз “сариқ матбуот” учун сенсация яратиш ёки айбдорлар излаш мақсадидан йироқмиз. Аксинча, келажакда ижобий натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш йўлидаги очиқ мулоқот тарафдоримиз. Илтимос, улуғ айём кунлари бир биримизга ҳурматимизни ва одобни сақлайлик.

Шерзодхон Қудратходжаев
Халқаро Пресс-клуб раиси

Rating: -75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика