Latest news

21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  38 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  5 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3

Халқ орасидан чиққан Ботир News

Халқ орасидан чиққан Ботир

Таиландда давом этаётган Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ливан билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўтган турларда иккита сариқ карточка олиб бугунги баҳсни ўтказиб юборган Ботир Ризаев билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Ботир бу йил ЎФА томонидан ўтказилган танловда иштирок орқали терма жамоа аъзосига айланганини алоҳида таъкидлаш лозим.

- Ботир, танлов ҳақида қаердан эшитгандингиз?
- Ўзбекистон футзал ассоциациясининг танлови ҳақида интернетда,  championat.asia сайтида ўқиб ўзимни синаб кўришни истадим. Келиб танловда иштирок этдим ва мураббийларда илиқ таассурот қолдирдим шекилли терма жамоага чақиришди. Ватаним терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир йигитнинг орзуси бўлса керак. Шундай имкониятга эга бўлганимдан фахрланаман.

- Ўзингиз ҳақингизда қисқа гапириб беринг.

- Ўзим Жиззах вилоятида туғилганман. Оиламиз катта. 6 нафар фарзанднинг энг кичиги менман. Жиззахдан Жасур Ҳасанов ва Сардор Рашидов каби футболчилар етишиб чиқишган.



- Кейинги турдаги Қатар билан учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Кейинги турда Қатарга қарши ўйин ўтказамиз. Ҳали гуруҳда биринчи ўринни олмадик, шу боис бу ўйинда ҳам бор кучимиз билан ўйнашимиз керак. Рақиб сафида маҳаллийлаштирилган футзалчиларнинг борлиги бизга таъсир қилмайди. Ўз ўйинимизни кўрсатсак кўзланган натижага эришамиз.


Абдураҳмон Фозилов
Бангкок, Таиланд.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика