“Халл”дан хайдалган Слуцкий “Челси”да иш бошлаши мумкин
04 dec 2017 23:20
News
“Халл”дан хайдалган Слуцкий “Челси”да иш бошлаши мумкин
“Халл Сити” клуби раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилган Леонид Слуцкий Англиянинг ўзидан яхшироқ иш топиши мумкин.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, россиялик 46 ёшли мутахассис “Челси” клубида ишлаш бошлаши мумкин. Лондон жамоаси хўжайини Роман Абрамович ҳамюртига иш таклиф қилган кўринади.
Маълумотларга қараганда, Слуцкий “Челси” клуби техник директори лавозимини эгаллайди. Лекин ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments