Хаким Фузайлов: "Жамоа ютқазса, барча масъулият мураббий зиммасига тушади" News

Хаким Фузайлов: "Жамоа ютқазса, барча масъулият мураббий зиммасига тушади"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Бугунги учрашув қийин ўтиши аввалдан маълум эди. Боиси "Машъал" кетма-кет 3 та турдан буён мағлуб бўлаётганди. Бугун улар майдонда борларини бериб ғалабага ҳаракат қилишларини билардик.

Жамоа ютса, ютуқ ҳамманики. Ютқазса, барча масъулият мураббийнинг зиммасига тушади. Қўлни туширмаймиз, курашишда давом этамиз. Чемпионатнинг эндигина 2-давраси бошланди, олдимизда узоқ мавсум кутиб турибди. 

- Дарвозабон алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Унинг ўйинидан қониқмадингизми ёки бунга жароҳат сабаб бўлдими?

- Йўқ, дарвозабон ўйинни яхши ўтказаётганди. У ўша пенальти белгиланган вазиятда ҳужумчи билан тўқнашиб кетиб жароҳат олди. Шу боис унинг ўрнига Қобулжоновни туширдик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика