Latest news

18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  0 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   10 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  3 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  9 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  21 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  4

Хайрулла Холиқовдан эркин фикр: Азамат Абдураимовга бошқа иш ярашади News

Хайрулла Холиқовдан эркин фикр: Азамат Абдураимовга бошқа иш ярашади

Айни пайтда “Андижон” футбол клубини бошқараётган Азамат Абдураимовни озми-кўпми биламан.
Ўзлари билан бир неча бор суҳбатда бўлганман. Яхши биласиз, 2012 йилги мавсумда “Андижон” олий лигадан тушиб кетди. Ўтган йил тўлиқ биринчи лигада қатнашган жамоа “Машъал”дан сўнг иккинчи ўрин билан яна олий лигага қайтди.

“Андижон” олий лигани тарк этганида Абдураимовнинг айтган гаплари ҳамон эсимда. “Ўзимиз биринчи лигага тушиб кетдикми, ўзимиз олиб чиқамиз” – деганди Азамат Эркинович. Тўғриси, бу гапни андижонлик мухлислар оддий қабул қилишди. Чунки жамоанинг бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтишига деярли ҳамма ишонганди. Ва охир-оқибат шундай бўлди ҳам.

Лекин жамоа ўтган йил муҳим баҳсда “Машъал”га ўз майдонида мағлуб бўлганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Эътиборлиси, ҳар иккала учрашувда ҳам майдон эгалари 80-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборишди. Фақат голларни бошқа-бошқа ўйинчилар киритди.

3-тур якунларига кўра олий лигада гол урмаган жамоа биргина “Андижон” бўлиб турибди ва бундан мухлисларнинг кайфияти тушкун ҳолатда. Мана учта ўйиндирки ГОЛдан дарак йўқ. Бундай паллада айб биринчи навбатда бош мураббийга бориб тақалади.

Шахсан мен Азамат Абдураимовни жуда ҳурмат қиламан. У кишининг футбол борасидаги билим ва тасаввурига шубҳа қилмайман. Лекин назаримда Абдураимовга мураббийлик касби билан шуғулланиш ярашмайдигандек туюляпти. Футболда шундай одамлар бор, улар мураббий бўлиб ишламаса ҳам, бошқа соҳаларда ўзларини кўрсата олишади.

Фикримизни Абдураимов мисолида давом эттирадиган бўлсак, у кишидан яхши танқидчи, газета, журнал ёки сайт муҳаррири, чуқур таҳлилчи, жамоа бошлиғи ёки менежери, борингки, кучли спорт директори чиқиши мумкин, аммо МУРАББИЙ эмас. Азамат Эркинович Россиядаги фаолияти мобайнида РФИ (Россия футбол иттифоқи) қошидаги “Отечественний футбол” журналига муҳаррирлик қилди ва ўшанда журнал анча қизиқарли чиққанини биламиз. Ўзим ҳам шу журналнинг 3-4та сонини кўрганман.

Аммо юртимизга қайтгач, аввалига “Қурувчи”да (ҳозирги “Бунёдкор”) спорт директори бўлиб ишлай бошлади. Кейин эса ўзини мураббийликка урди. “Про” лицензиясига ўқиди. Озроқ “Динамо”да ишлади, мана энди “Андижон”ни бошқаряпти. Лекин жамоа қайд этаётган натижалар ўзингизга маълум.

Назаримда, Абдураимовнинг мураббийликдан кўра, ташкилий ишларда қўли енгил. Ўз фикрини равон ифодалай олади, футболни бошқаришни ҳам эплай олса керак, лекин мураббийликни эмас. Чунки мураббий сифатида ишлаш жуда қийин, бунда доим машғулот жараёнининг ичида бўлиш талаб этилади, бироқ Абдураимовга кўпроқ Гари Невилга ўхшаб ТВ орқали футбол баҳсларини шарҳлаб бориш, газета ва сайтда ўйинлардан олдин ва кейин ўз фикрини баён этиш ярашади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ўз вақтида яхши ҳужумчи бўлган Азамат ака футболни жуда яхши билади. Фақат шу билганларини мураббийлик орқали эмас, балки бошқа соҳаларда қўлласа, ўзбек футболига янада кўпроқ фойда келтирган бўлармиди.

Ҳар ҳолда бу менинг шахсий фикрим. Хўш, бу борада Сизнинг қарашларингиз қандай, муҳтарам ўқувчи?


Хайрулла Холиқов.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика