Хажиме Мориясу: "Тожикистон билан ўйин сунъий майдонда ўтиши муаммо эмас"
14 oct 2019 20:12
News
Хажиме Мориясу: "Тожикистон билан ўйин сунъий майдонда ўтиши муаммо эмас"
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Тожикистон - Япония учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Хажиме Морияси иштирок этди.
"Тожикистон билан ўйиндан аввал Японияда "Хагибис" тўфони рўй берганини, у мамлакатимиз аҳолисига зарар етказганини айтмоқчиман. Ўз яқинларини йўқотган ватандошларимизга ҳамдардлик билдирмоқчиман.
Эртага Тожикистон билан баҳсда ғалаба учун ўйнаймиз. Рақибни ҳурмат қиламиз. Тожикистон – яхши, "қаттиқ" жамоа. Рақибимиз саралашни иккита ғалаба билан бошлади. Тожикистон терма жамоасини ўрганиб чиқдик, улар ҳам жисмонан, ҳам тактик томонлама кучли. Мезбонлар сафида индивидуал кучли футболчилар бор. Аммо биз баҳсга яхши тайёрландик.
Учрашув сунъий майдонда бўлиши муаммо эмас. Футболчиларимиз бу майдонда икки марта машғулот ўтказишди ва кўникма ҳосил қилишди, - дейди Хажиме Мориясу Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайтига.


Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Comments