Latest news

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  0 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  4 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз" News

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз"

Осиё Кубоги-2019 доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида японлар иштирок этишди.

Бош мураббий Хажиме Мориясуга футболчи Тошихиро Аояма ҳамроҳлик қилди.

"Эртага Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган баҳс. Биз ютишни истаймиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқишни истаймиз", - дейди бош мураббий.

"Эртанги баҳсга яхши тайёрландик. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан. Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Ўйлайманки эртага қизиқ ўйин бўлади", - дейди Аояма.

- Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиб бўлган. Фақат битта савол очиқ турибди: гуруҳда биринчи ўринни ким олади? Бу сизга босим ўтказадими ёки йўқ?

- Осиё Кубогига келишдан олдин биз гуруҳда биринчи ўринни олишни мақсад қилгандик. Эртага футболчиларга босим бўлишини хоҳламайман. Шунчаки ғалаба қозонишларини сўрайман. Биз хотиржаммиз. Асосий мақсадимиз эса мусобақада чемпион бўлиш.

- Гуруҳда иккинчи бўлган жамоа Австралия билан ўйнайди. Бу жамоани қандай баҳолайсиз?

- Австралиядан қочамизми ёки йўқми билмайман. Мусобақада барча рақибни ютишни истаймиз. Чемпион бўлишни истаймизми демак барчани ютиш керак. Плей-оффда кучсиз рақиб қолмайди.



- Осиё Кубогида 3та ўйинчини алмаштириш мумкин. Гуруҳдаги дастлабки иккала ўйинда ҳам сиз ўзгаришлардан тўлиқ фойдаланмадингиз. Бунинг сабаби нимада?  

- Бу менинг қарорим. Ўйлайманки футболчилар бу қароримни ҳурмат қилишади. Асосийси биз иккала учрашувда ҳам ютдик. Майдондаги футболчиларнинг ҳаракатлари мени қониқтиргани учун 3та ўзгаришни қилмадим.

- Иккита баҳсдан сўнг тажрибали футболчиларга дам берасизми?

- Мен барча ўйинларни синаб кўраман. Захирада қолиб кетаётган футболчилар ҳам яхши ҳолатда. Ким учрашувга тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Бугун сўнгги кўрсатма берилади.

- Мусобақадан олдин жисмоний ҳолат қандай эди ва ҳозир қандай?

- Япония терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати икки хил ҳолатда эди. Сабаби ярим футболчилар Жей лигада, қолганлар Европада ўйнайди. Бу ерда мавсум икки хил пайтда тугайди. Бирга машғулот ўтказа бошлаганимиздан кейин барчанинг ҳолати тенглашди. Иккита ўйиндан ўзимизга сабоқ олдик. Шундай давом этишни истаймиз.

- Япония доим чемпионлик учун курашади. Бу йўлда сизга асосий рақобатчи жамоалар қайсилар?

- Бизнинг мақсадимиз чемпионлик. Жамоа ўйинини ривожлантириш керак. Бу мусобақада 7та ўйин ўтказишни истаймиз. Барча рақибни бирдек кўрамиз, рақиб ажратмаймиз.

- Биринчи турда 2та гол урган Юя Осако ўзини қандай хис қилмоқда?

- У тиббий кўрикдан ўтди. Ҳозир даволанмоқда.

- Япония эртага ютиш учун нима қилади?

- Аввалги икки ўйиндан келиб чиқиб тактика тузамиз. Асосий таркибда баъзи футболчилар алмашади. Шу орқали фақат ғалаба учун ўйнаймиз.


Хайрулла Холиқов ва Нарзулла Сайдуллаев
Ал Айн, БАА

Rating: -77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика