Latest news

09:13ФИФА президенти табрик йўллади  0 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  9 07:22Бугун ФИНАЛ  10 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  16 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5

Вячеслав Шевченко: "Локомотив"да мени яхши кутиб олишди" News

Вячеслав Шевченко: "Локомотив"да мени яхши кутиб олишди"

Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома тузган украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко Украинанинг football.ua сайтига интервью берди.
Унинг асосий қисмини сизларга тақдим этамиз.
 
- Бир неча кунлик БАА йиғинидан сўнг Тошкентга қайтиб келдик. Машғулотлар давом этмоқда. Тошкентда ҳам кучли қор ёғди, ҳаттоки назорат ўйинлари қолдирилди. Шу боис машғулотлар залда олиб борилмоқда. Яхшики бу ерда сунъий майдонлар бор, шароитлар ҳам яхши. Аммо мен учун Тошкентдаги бу ҳаво сюрприз бўлди.
 
- Ўзбекистон варианти қандай пайдо бўлди? Ўтган йил Исроилга кетишингиз ҳақида хабарлар чиққанди…
 - Менга вариант таклиф қилишди, мураббийга клуб сафида мавсум охирида қолишимни айтдим. Сўнгра Владимир Богданович билан суҳбатлашдим ва Тошкентга икки ҳафтага келдим.
 
– У ерда нимани кўрдингиз? Клубдаги шароитлар қандай? “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф” клублари ҳақида эшитгандик. “Локомотив” эса кўпчиликка нотаниш эди.
 – Бошида барчаси ёқди: яхши кутиб олишди, қизиқарли клуб, ривожланмоқда. Унинг ўз базаси ва стадиони бор. Битта ҳолат менга ғалати туюлди, таклиф билан чиқишганида оёғимда гипс бор эди. Шу сабабли машғулотларда кўп ишлашимга тўғри келди, жисмоний ҳолатимни тиклашга уриндим. Тўғрисини айтсам анчадан буён бунчалик югурмаган эдим. Чидадим ва ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қилаяпман.
 
– “Локомотив” йиғин доирасида “Шахтер” билан ҳам ўйнашга улгурди …
– “Локомотив” билан иккита йиғин ўтказдим. Биринчиси Ўзбекистонда – маҳаллий клубларга қарши ўйнаб улар билан танишдим. БААда эса хориж клубларига қарши ўйнадик, Хитой клуби, Араб клуби, Россиянинг “Урал” ва “Шахтер” билан ўйнадик. Барча ўйинлар анча тезкор кечди, шу боис бироз чарчадик ҳам.
 
– Сиз билан бирга молдовалик Кожокарь ҳам “Локо”га келганини биламиз. Таркибда яна легионерлар борми?
– Ҳа, россиялик Гоголь бор.
 
– Ўзбекистон ҳақида нима дея оласиз?
– Дастлабки таассуротларим қуйидагича – одамлар меҳмондўст, клуб яхши. Ўзбекистонни экзотик  давлат деб аташ қийин. Бу ердаги инсонлар менталитети бизга яқин.
 
– Ўзбекистонни акс эттириб турувчи таом ош ва дўппи кийган кишилар йўқми?

– Ош – ҳақиқатдан ҳам ажойиб таом экан. Бу ерда ёққан энг яхши нарса айнан ош, доим уни тановул қиламиз!
 
– Тошкентга кўникиб кетдингизми?
– Ҳа, Осиё нафаси келиб турувчи кўҳна шаҳар. Ҳозирча оилам келмади, шу боис клуб базасида яшаяпман.
 
– Ҳужумда рақобат кучлими?
– “Локомотив”да ҳар бир чизиқда рақобат кучли, битта жойга 3-4тадан футболчи. Ҳужумчилар кўп, қайси бири ўйинга яхши тайёр бўлса ўша тушади.
 
– Осиё чемпионлар лигасидаги илк ўйин 8 февраль куни бўлиб ўтади, ички чемпионат эса март ойида бошланади. Чемпионатга қандай тартибда тайёрланасизлар?

– Барчаси Чемпионлар лиагсида саралашидан қандай ўтишимизга боғлиқ. Агар биринчи ўйинни ютсак 15 январда иккинчи босқич бўлади. Кейин эса гуруҳ босқичига тайёрланамиз.
 
– Ўзбекча гапиришни ўрганиб олдингизми?
– Ҳозирча йўқ, умид қиламизки йигитлар ўргатиб қўйишади (кулади).

– Ўзбекистондаги икл мавсумда қандай мақсадлар қўйдингиз?
– Тўғриси ўз олдимга аниқ бир мақсад қўймайман, асосийси соғ бўлиш. Клуб олдига қўйган вазифалар эса менга ҳам таалуқли.
 
– “Локо” Шевченкони таништирдими?
– Йўқ, ҳозирча ҳеч кимни таништиришмади. Мухлислар билан тезроқ танишиб маҳаллий футболга тезроқ мослашмоқчиман.
 
Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика