"Вулверхэмптон" Хулен Лопетегини бош мураббий этиб тайинлайди
10 oct 2022 18:48
News
"Вулверхэмптон" Хулен Лопетегини бош мураббий этиб тайинлайди
"Бўрилар" Лопетегини жамоа устози, деб тайинлашдан аввал бироз кутишига тўғри келади. Премьер-лигада кураш олиб бораётган клуб мутахассисни дарҳол Бруну Лаже ўрнига келтирилиши мумкин эди. Бироқ 56 ёшли мураббий ушбу ҳафта охирига қадар оилавий ишлари билан шуғулланади.
Лопетеги чоршанба оқшомида "Севилья"нинг "Боруссия" Дортмундга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Унинг бошчилигида жамоа ушбу мавсумдаги 10 ўйиннинг 6 тасида ютқазди. Хорхе Сампаоли унинг ўрнига жамоа бошқарувига жалб қилинди.
Хулен Лопетеги даврида "Севилья" қаторасига уч йил Чемпионлар Лигасига йўлланма олди ва 2020 йилда Европа Лигаси чемпиони бўлишни уддалади. Мавсумни кутилганидай бошлай олмаганига қарамай, Лопетеги чоршанба куни "Рамон Санчес Писхуан" мухлислари олқишига сазовор бўлди.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments