Latest news

14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  28 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0

Вук Расович: "Бугун ёш футболчиларга имкон бердик. Улар 60-дақиқадан кейин чарчаб қолишди" News

Вук Расович: "Бугун ёш футболчиларга имкон бердик. Улар 60-дақиқадан кейин чарчаб қолишди"

Осиё Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Файҳа" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вук Расович ҳамда футболчи Султон Мандаш матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жароҳатланган футболчиларимиз кўп эди. Бугунги учрашувда ёш футболчиларга имконият бердик ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Йигитларимдан фаҳрланаман. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. 

Султан Мандаш: - Қийин уч очкони қўлга киритдик. Рақибимиз жуда кучли эди, улар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Яратганга шукр бугун ғалаба қозондик. Бош мураббийимизга ҳам раҳмат айтаман. "Пахтакор"га қарши учрашувларга бизни яхши тайёрлади.

- Жамоа таркибидаги йўқотишлар ҳақида кўп гапирдингиз. Асосий таркиб футболчилари бугун майдонда бўлишмаганига қарамай, бугун жамоангиз ғалаба қозонди. Бугун "Ал Файҳа" жуда яхши ўйнадими ёки "Пахтакор" кучсиз ўйин намойиш этдими?

- Бугунги ғалабанинг сабаби - кўп меҳнат қилаётганимиз. Мен бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдим ва улар ишончимни оқлашди ва ажойиб ўйин ўтказишди. Яна бир маротаба такрорлайман, бугун футболчиларим намойиш этган ўйин мени яхши томонлама ҳайратга солди.

- "Пахтакор"га бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор" кучли жамоа ва улар бугун ёмон ўйнашмади. Битта ўйиндан ҳулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман. Рақиб бугун яхши қаршилик кўрсата олди.

- Бугун футболчиларингиз кўп вақт чўзишди. Бунга сабаб нима футболчилардаги чарчоқми ёки "араб" футболига ҳос симуляцияларми?

- Биз ёш футболчиларни ўйнатдик. Ёш футболчиларимиз эса тез чарчаб қолишди. Сабаби уларда тажриба кам ва улар кучини 90 дақиқалик ўйинга тўлиқ тақсимлай олишмади. 60-дақиқадан сўнг чарчаб қолишди. Бу нормал ҳолат.

- ОЧЛдаги дастлабки учрашувлардан сўнг "Ал Файҳа" кўп танқидларга учради. Якунда эса жамоа иккинчи ўринни эгаллади.

- Ҳа, дастлабки турларда ўйинимиз бироз қовушмади дея оламан. Ҳозирги кунга келиб эса яхши спорт ҳолатидамиз ва яхши қаршилик кўрсата олдик деб ўйлайман/

- Плей-офф босқичига 4та Саудия клублари чиқиши мумкин. Футболчи сифатида ушбу ҳолатга қандай фикр билдирасиз.

Султан Мандаш: - Бу яхши ҳолат. Умид қиламанки Саудия Арабистонининг барча жамоалари кейинги босқичга чиқа олишади.

- "Пахтакор" бугун эрта гол урди, бу эса жамоангизнинг вазифасини янада қийинлаштириб юборди. Лекин шунга қарамай жамоангиз "камбэк" қайд этди. Жамоангиз ўйинда бурилиш ясай олишига нима сабаб бўлди?

- Биринчи бўлимда урган голимиз жуда катта аҳамиятга эга эди. Биринчи бўлимдаги гол "камбэк" учун дастлабки туртки бўлди. Иккинчи бўлимга эса режа тайёрлаб қўйган эдим. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ҳам анча фойда келтиришди. Биринчи таймдаги голимиз сабаб бугун "камбэк" қайд эта олдик.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика