Latest news

09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  3 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  5 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  3 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  2 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  8

Воҳид Холбоев: "Жамоамиз кўрсатган ўйиндан қониқдим" News

Воҳид Холбоев: "Жамоамиз кўрсатган ўйиндан қониқдим"

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон олий лигасида иштирок этаётган “Локомотив-W” 2-тур баҳсини "Севинч"га қарши ўтказиб, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиндан кейин “Локомотив-W” бош мураббийи Воҳид Холбоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоамиз кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Қизларга бунинг учун раҳмат айтаман. Жамоамиз асосан ёш ўйинчилардан ташкил топган. Улар аввал “Севинч” жамоаси билан туқнаш келмаган, чунки олий лигада энди фаолиятимизни бошладик. Албатта, бугунги рақибимиз жуда кучли жамоа бўлиб, бунга анча тайёргарлик кўргандик. Шунинг учун биринчи бўлимда рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик, ҳатто биринчи бўлиб ҳисобни очишимиз ҳам мумкин эди. Аммо, ҳаяжон бўлдими ё тажриба етишмадими буни амалга ошира олмадик.

- Биз олий лигада энди ўйнай бошладик ва аста-секин бу камчиликларни йўқотиб борамиз. Клубимиз ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўядиган клуб ҳисобланади. Мақсадимиз аёллар футболида ҳам юқори ўринлар учун кураш олиб борадиган жамоа тузиш, бу мақсад учун курашамиз, бизга клуб раҳбарияти томонидан эътибор катта, мана шу майдонда ҳар куни машғулот олиб боряпмиз, футболда машқ майдони ҳам катта рол ўйнайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика