Latest news

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги молиявий ҳолат борасида маълумот берди News

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги молиявий ҳолат борасида маълумот берди

"Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев Про-лиганинг 28-тури доирасида "Лабса" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинда ғалаба қозонишимиз аниқ эди. Мурод Ражабов жароҳат олгани сабабли ўйинда қатнашмади. Бироқ барибир кучли ўйин кўрсатдик. Кўп жамоалар ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу жумладан биз ҳам ўз мезбонлигимиздаги ўйинда асосий эътиборни ҳужумга беришга интиламиз.

Жамоадаги молиявий ҳолат яхши томонга ўзгарган. Ҳар ҳолда футболчилар биздан маошларини сўрашмаяпти. Шу боисдан улардан талаб қилиш ҳам осон бўлмоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам ижобий томонда. Худо хоҳласа, айни дамдаги ўрнимизни сақлаб қолиб, ўтиш ўйинларида яхши томонларимизни кўрсатиб, Суперлигага чиқмоқчимиз.

Фарруҳ Шотурсуновда ҳам жароҳат бор эди. У анча вақтдан буён тўлиқ ўйинда қатнашмаяпти. Бугун ҳам у ўз жароҳати сабабли ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ўйнай олмади.

Бухорода ўтган ўйинда ҳам шундай ўйин кўрсатгандик. Ўшанда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Бироқ сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқардик. Нима ҳам дердим, хатолар бор. Бу футболнинг бир бўлаги. Ҳеч ким хато қилмаса гол ҳам бўлмайди", - деди Воҳид Холбоев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика