Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  4 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Воҳид Шодиевнинг дебюти омадли чиқди News

Воҳид Шодиевнинг дебюти омадли чиқди

Хабарингиз бор, кеча миллий терма жамоамиз Ханойда Вьетнамни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди.
Мазкур ўйинда Миржалол Қосимов бир қатор ёшларга имконият берганига гувоҳ бўлдик. Хусусан, олий лигамизда ўзини кўрсатишга эришган ҳужумчи Воҳид Шодиев дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонда тўп тепди. Бу унинг миллий терма жамоадаги дебют учрашуви эди. Айтиш керакки, Шодиевнинг дастлабки ўйини муваффақиятли якун топди. Воҳид дебют ўйинида ғалаба қозониш билан бирга бош жамоамиз сафида ўзининг илк тўпини киритишга эришгани эътиборга моликдир.
 
Шу ўринда 27 ёшли футболчи ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Шодиевни олий лигада таниқли мураббий Ислом Аҳмедов кашф этган. 2007 йили кучлилар сафида иштирок этган “Ўз-Донг Жу”да Воҳид элитадаги дебют мавсумини ўтказганди. Ўшанда бош мураббий Ислом Аҳмедов шогирди ҳақида илиқ фикрларни айтгани ҳамон ёдимда. “Шодиев якка курашларда кўпинча ғолиб чиқади. Ҳаводаги “жанг”ларда ҳам ютқазмайди. Тиришқоқлиги унинг энг катта пльюс томонларидан бири” дея таъриф берганди Аҳмедов ўшанда. Кейинчалик футболчи маълум муддат “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилди. Ушбу клуб сафида ҳам у тўпурарлик маҳоратини намойиш эта олганини айтиб ўтиш керак.

Мана охирги мавсумда Тачмурод Агамуродов қўл остида Воҳид янада “очилди” ва миллий терма жамоамиз мураббийлар штабининг ҳам назарига тушди. Шодиев гарчи жиззахлик бўлса-да, ҳанузгача “Сўғдиёна” таркибида тўп тепиш насиб этмаяпти.
 
Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика