Latest news

21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:22"Антверпен" — "Ауд-Хеверле Лёвен". Таркиблар маълум  3 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  24 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 20:04"Ризеспор" — "Гёзтепе". Чемпионатнинг илк тур ўйини учун таркиблар маълум  0 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  2 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  18 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  2 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0

Воҳид Шодиев: “Осиё ўйинларининг аҳамиятини ҳаммамиз тушуниб турибмиз” News

Воҳид Шодиев: “Осиё ўйинларининг аҳамиятини ҳаммамиз тушуниб турибмиз”

Бугун терма жамоамиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлайди.
Илк рақиб: Гонконг терма жамоаси. Футболчиларимиз Инчонга жўнаб кетишидан олдин Воҳид Шодиевдан интервью олгандик. Қуйида ўша суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-   Осиё ўйинларига тайёргарлик яхши бўлдими?
-   Шундай деса ҳам бўлади. Бу йўлда иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказдик: аввалига Озарбайжон билан, кейин Иордания билан. Иорданияга қарши баҳсни йигитлар кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Натижада ғалаба қозондик. Энди бор эътибор Осиё ўйинларига қаратилади. Ҳозир ҳаммамиз бу мусобақанинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб турибмиз. Иорданияга қарши баҳсда ўз ҳаракатларимдан тўлиқ қониққаним йўқ. Мен ҳар доим ўйиндан кейин ўзимдан камчилик қидираман.

-   Осиё ўйинларидан чемпион бўлиб қайтишимиз ҳақида кўп гапириляпти. Жамоа бунга тайёрми?
-   Менимча, ҳамма бош мақсад сари курашишга тайёр. Мусобақага ҳозирлик режа асосида олиб борилди ва камчиликлар кузатилмади. Энди буёғи ўзимизга боғлиқ.

-   Осиё ўйинларига ёши катта ҳужумчилардан ким бориши сўроқ остида турганди. Номзодлар борасида сиз билан Фарҳод Тожиев бор эдингиз. Лекин бош мураббий сизни маъқул кўрди.
-   Менинг вазифам машғулотларда ишлаб ўйинга тайёрлигимни кўрсатиш. Қолганини мураббийлар ҳал қилади. Аммо тўғрисини айтсам, Осиё ўйинларига боришимни кутмагандим. Чунки охирги йиғинга чақирилдим, холос. Миржалол ака менга ишонч билдирган экан, шу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.  

-   Асосий таркибдаги ўрнингизни қандай баҳолайсиз?
-   Қисқа муддатли турнирларда асосий таркиб, захира таркиби деган гаплар бўлмайди. Биз 20 кишимиз ва ҳамма асосий таркибда ўйнашга лойиқ. Энди буёғини бош мураббий ҳал қилади. Менинг ишим фақат ва фақат ишлаш.

-   Мабодо Осиё ўйинлари тўпурари бўлсангиз, бу сиз учун кутилмаган воқеа бўладими?
-   Ундай демаган бўлардим. Мен ҳар доим хоҳ клубда, хоҳ терма жамоада бўлсин гол уришга ҳаракат қилганман. Чунки ишим гол уриб жамоам ғалабасига ҳисса қўшиш ҳисобланади. Агар сиз айтгандек омадим келиб тўпурар бўлсам, бундан жудаям хурсанд бўламан.

Х.Холиқов суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика