Latest news

15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  1 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  22 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4

Воҳид Шодиев: "Ҳозирги спорт формам терма жамоага тортмайди" News

Воҳид Шодиев: "Ҳозирги спорт формам терма жамоага тортмайди"

"Бунёдкор" ҳужумчиси Воҳид Шодиев "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг учрашув ҳақида ва ўз спорт формаси борасида гапириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди. Биринчи таймда уриб олинган голларимиз бизга қўл келди. "Шўртан" яхши қаршилик кўрсатди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Жароҳат туфайли икки ойни майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлдим. Оёғимни операция қилдирдим. Энди аста-секин ўз спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Иккинчи даврада ўзимнинг оптимал спорт формамга қайтаман деб ўйлайман. Ҳозирги спорт формам терма жамоа даражасига тортмайди. Давралар оралиғидаги йиғинлар орқали яна аввалги даражамга қайтишим керак. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз? "Бунёдкор" доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Биринчи даврадан кейин турнир жадвалида ўзимизга хос бўлмаган ўриндамиз. Лекин бу нарса бизнинг мақсад ва режаларимизни ўзгартира олмайди. "Бунёдкор" чемпионликка эришишга ҳаракат қилади. Олдинда "Сўғдиёна" билан бўладиган кубок беллашуви кутиб турибди. Бу жамоа ҳам ўз уйида анча яхши ўйнайди. Биз бу учрашувда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир таътил ҳақида эмас, ушбу баҳс ҳақида бош қотиряпмиз ва шунга тайёргарлик кўряпмиз", - дейди Воҳид Шодиев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика