Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  8 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Воҳид Шодиев: “Бунёдкор” – ягона мақсад йўлида бирлашган жамоа" News

Воҳид Шодиев: “Бунёдкор” – ягона мақсад йўлида бирлашган жамоа"

“Бухоро” жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган ҳужумчи Воҳид Шодиевга Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан таклиф тушди.
Футболчи ушбу таклифга рози бўлиб, кейинги фаолиятини “қалдирғочлар” билан боғлади. Унинг ушбу ўтиш борасидаги фикрлари кўпчиликни қизиқтиришини инобатга олиб, уни суҳбатга тортдик.

- Қарор қабул қилишда қийналмагандирсиз-а?
- Йўқ, қийинчилик бўлмади. Мен учун ҳар томонлама маъқул таклиф бўлганди. Олдин айтганимдек, кўпроқ “Бунёдкор” учун ўйнашга хоҳишим бор эди. Шартномага қўл қўйишга арзимайдиган сабаб бўлмади.

- “Қалдирғочлар” доимо барчанинг диққат эътиборида бўлиб келган. Шу сабабли у ердаги футболчиларга ҳам эътибор юқори бўлади. Бундай шароитда сизга ортиқча босим ҳалақит қилмайдими?
- Жамоага энди қўшилганим боис ортиқча босимни сезмадим ва бундан кейин ҳам бу нарса бўлмайди деган умиддаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимни бажаришга ҳаракат қиламан. Футболдан ташқари нарсаларга умуман эътибор бермайман.

- Клубда Олександр Пишур, Игорь Таран ва Анвар Бердиев каби тажрибали ҳужумчилар бор. Бундай кучли рақобатга кириш учун биринчи навбатда нимага эътибор қилмоқчисиз?
- Жиддий рақобат ичида “йўқолиб” кетмасликка ҳаракат қиламан. Пишур, Бердиев ва Таран жамоага фойда келтира оладиган хужумчилар. Улар қаторида мен ҳам “Бунёдкор”га ёрдам бериш учун келганман.

- Чемпион жамоага келгач интилиш ва иштиёқ янада ошдими?
- Бу мен учун янги чўққи бўлиб кўринмоқда. “Бунёдкор”да нималарга қодирлигинимни кўрсата олсам ўзимни бахтли ҳис этаман.

- Янги мавсумда қанчадир миқдорда гол ура оламан деб айта оласизми?
- Бу масалада аниқ жавоб бермайман. Шу кунгача чемпионатдан олдин мана бунча гол ураман деб айтамаганман. Ҳаммаси мавсум тугаганидан кейин маълум бўлади. Ҳозирдан бир нима дейиш нотўғри бўларди.

- Клубга мослашишда кимлар ёрдам беряпти?
- Жамоанинг аҳиллигини кўриб хурсанд бўлдим. Бу битта мақсад учун бирлашган жамоадир. Вазифа жиддий бўлганидан кейин ҳамма бир-бирига ёрдам беради. Клубда олдин бирга тўп тепган дўстларим ҳам бор.

- Миржалол Қосимов билан учрашув қандай ўтди?
- Мураббий билан футболчи ўртасидаги суҳбат давомида Миржалол Қўшоқович ҳақиқий мураббий эканлигини кўрсатди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика