"Водий футболи": Водий дербисида "Навбаҳор" ғолиб бўлди
02 oct 2015 15:52
News
"Водий футболи": Водий дербисида "Навбаҳор" ғолиб бўлди
"Навбаҳор" - "Андижон": Водий дербисида "лочинлар" зафар қучди
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди. Азим Аҳмедовнинг ягона голи "лочинлар"га 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига баҳрам беришга ёрдам берди.
"Навбаҳор" сўнгги бор 18-турда "Нефтчи"ни мағлуб этгач кетма-кет 5та ўйинда юта олмаганди.
"Андижон"нинг эса аксинча ғалабасиз серияси учта ўйинга етди. Ўтган турларда "Шўртан" билан дуранг ўйнаган, "Локомотив"га ютқазган "бургутлар" водий дербисида "Навбаҳор"га ютқазди.
"Нефтчи": Ғалабали серия 4та ўйинга етди
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 24-турни ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, "Нефтчи" ўзининг ғалабали сериясини 4та ўйинга етказиб олди. Фарғоналиклар "Сўғдиёна", "Бунёдкор" ва "Динамо"дан сўнг "Пахтакор"ни таслим қилишди.
"Қўқон-1912": Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйнадик
Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси кеча Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Игорь Голбан ва Ориф Мамажонов томонидан урилган голлар қўқонликларга сафардаги муҳим дурангни келтирди.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments