Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Водий футболи": Қўқонлик мухлислар Андижонга боришади News

"Водий футболи": Қўқонлик мухлислар Андижонга боришади

Водий клублари 19-турга тайёрланишмоқда.

“Қўқон-1912” мухлислари Андижонга боришади

“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги учрашувни Андижонда ўтказишидан хабрингиз бор. Водий дербиси номини олган мазкур учрашувда “Қўқон-1912”ни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар учун қулайликлар яратилган. Уларнинг Андижонга бориб келишлари учун автобус қўйилиши режалаштирилган. Андижонга боришни истаган мухлислар 22 август шанба куни соат 11:00да Қўқон “Марказий” стадионга келишлари мумкин. Андижонга боришни истаган мухлислар қуйидаги телефон рақамига мурожаат этишлари мумкин: +99890 508 77 99


"Андижон": "Қўқон-1912" билан ўйин ҳакамлари маълум

Кеча ПФЛ олий лига 19-тур учрашувларида ишлайдиган ҳакамларни маълум қилди. Ушбу турда жамоамиз яна ўз майдонида тўп суриб қўқонликларни қабул қилади.

Мазкур водий дербисини Бахтиёр Намозов бошқаради. Унга қанотларда С.Шоюсупов ва А.Калинин ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками этиб Дмитрий Роман тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс 22 август куни “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади.

«Андижон» (Андижон) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент). С. Шоюсупов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)


"Навбаҳор": "Сўғдиёна"га қарши ўйин соат 18:00да бошланади

"Навбаҳор" олий лиганинг 19-турида Жиззахда “Сўғдиёна” клуби меҳмони бўлишидан хабарингиз бор. ПФЛ “Сўғдиёна” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.

"Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" ўртасидаги Жиззахда ўтадиган беллашувни Владислав Цейтлин бригадаси бошқари боради. Пойтахтлик реферига қанотларда бухоролик Абдурахмон Қўлдошев ҳамда Бобир Қосимовлар кўмаклашишса, тошкентлик Рустам Лутфулин захира ҳаками вазифасини бажаради. Ўйинни назорат қилиш Арслон Хотамов зиммасига юклатилган. Аҳрол Иноятов (Тошкент) ПФЛ вакили сифатида Жиззахга ташриф буюради.

22 август кунги “Сўғдиёна” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган баҳс соат 18.00да бошланиши маълум қилинди. Бир кун олдин ёшлар ўртасида ўтказиладиган ўйин эса соат 17.00да “Сўғдиёна” жамоаси қароргоҳи майдонида бошланади.


"Нефтчи": "Металлург" билан ўйинда Асимов ишлайди


Олий лиганинг 19-турида "Нефтчи" ўз майдонида "Металлург" билан ўйнайди.

Ўйинни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда Хусниддин Шодмонов ва Руслан Нугманов ёрдам беришади. Захира ҳаками А.Рахимов. Назоратчи сифатида А. Арутюнов тайинланди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика