Latest news

10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чампион бўларди"  0 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  25 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26

"Водий футболи": "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" ғалаба қозонди News

"Водий футболи": "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" ғалаба қозонди

Кеча олий лиганинг 28-турида водий дербиси бўлиб ўтди.

"Навбаҳор": Кетма-кет учинчи ғалаба

28-турда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди. Учрашувда наманган клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб, "лочинлар"нинг ғалабали серияси учта ўйинга етди. Бундан олдин жамоа "Қўқон-1912" ва "Бухоро" таслим қилинганди.

Кейинги турни "Навбаҳор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.


"Қўқон-1912": "Нефтчи" илк бор мағлуб этилди

Олий лиганинг 28-турида "Нефтчи" меҳмони бўлган "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўз тарихида илк бор олий лигада "Нефтчи"ни мағлуб этишга эришди. Бугунга қадар “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишганди. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилганди. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаганди.

"Қўқон-1912" 29-турни "Сўғдиёна"га қарши ўз майдонида ўтказади.


"Андижон": "Бунёдкор"ни умуман мағлуб эта олмаганмиз

Бу икки клуб ўзаро 15 бор куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган.

“Бунёдкор” Тошкентда ўтган ўйинларда 6 марта ғалабага эришган. “Бургутлар” бу рақиб майдонидан фақат бир бор (2012 йил) дуранг билан қайтган. “Андижон” сафарда “Бунёдкор” дарвозасига битта гол урган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика