Latest news

11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  14 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1

"Водий футболи": Бугунги ўйинлардан олдин News

"Водий футболи": Бугунги ўйинлардан олдин

Бугун водийнинг учта клуби олий лиганинг 25-тур ўйинларини ўтказишади.

"Андижон": Андижонда охирги уч ўйинда "Металлург"ни мағлуб эта олмаганмиз

“Андижон” ва “Металлург”олий лигада жами 31 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 13та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 10та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

“Андижон” ўз уйида 9 марта муваффақият қозонган. Водийда 5 бор дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2011 йил). Охирги уч учрашувда “бургутлар” ўз майдонида “Металлург”ни мағлуб эта олмаяпти.

"Андижон" - "Металлург" учрашуви 16:00да "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": Бугун "Локомотив"га қарши ўйин

“Қўқон-1912” ва “Локомотив” клублари бундан олдин олий лигада фақат бир марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйин 2015 йилнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган ягона голи ҳал қилганди – 1:0.

Учрашув 16:00да Қўқондаги "Марказий" стадионда бошланади.

 
"Навбаҳор": "Олмалиқ" билан 16-тўқнашув

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 15 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 7та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган.

Олмалиқда ўтган 7та ўйиннинг тўрттаси “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги икки ўйинда “Олмалиқ” ўз уйида 3тадан гол урган. "Олмалиқ" ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйин бугун соат 17:30да бошланади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика