Latest news

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  1 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  2 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

"Водий футболи". Бугун бир йўла иккита водий дербиси! News

"Водий футболи". Бугун бир йўла иккита водий дербиси!

Бугун олий лиганинг 26-турида бир йўла иккита водий дербиси бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

“Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” клублари олий лигада шу кунгача 19 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 13та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган.

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказган 9та ўйиннинг барчасида ғолиб чиққан. "Қўқон-1912" ушбу жамоа майдонидан умуман очко ололмаган.

Маълумот учун, "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйин соат 16:00да Намангандаги "Марказий" стадионда бошланади.


"Нефтчи" - "Андижон"

“Нефтчи” ва “Андижон” олий лигада 43 бор куч синашишган. Катта устунлик “Нефтчи” томонида. 32та ўйинда “Нефтчи” рақибни мағлуб этган. Олти ўйинда “бургутлар”нинг қўли баланд келган. Яна беш учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

“Нефтчи” ўз майдонида "Андижон"ни 20 марта мағлуб этган. “Андижон” Фарғонада умуман ғалабага эриша олмаган. Фақат бир марта (2010 йил) "бургутлар" сафардан дуранг билан қайтишган. Сўнгги уч ўйинда "Андижон" "Нефтчи" майдонида умуман гол ура олмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Андижон" учрашуви 17:00да Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика