Latest news

00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  50 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  30

Водий футболи. "Андижон"да янги мураббий иш бошлади News

Водий футболи. "Андижон"да янги мураббий иш бошлади

Водийнинг "Андижон" клуби мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди.

“Қўқон-1912”: Асилбек Омонов 22 ёшни қарши олди
 
Кеча “Қўқон-1912” жамоаси дарвозабони Асилбек Омонов туғилган кунини нишонлади. Юртимизда мустақиллик байрами ўтказилган пайтда Асилбек Омонов 22 ёшни қарши олди.  Асилбек Омонов 1993 йилнинг 1 сентябрь санасида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида таваллуд топган.

Шу муносабат билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва футбол мухлислари номидан дарвозабонимизни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, келгуси ишларига омад тилаб қоламиз.


"Андижон": Сергей Ковшов мавсум охиригача бош мураббий бўлиб ишлайди

Бугун "Андижон" клуби раҳбарияти мажлис ўтказди. Унга кўра Эдгар Гессга олиб борган ишига миннатдорчилик билдириб уни истеъофга чиқарди.

Жамоани мавсум охирига қадар Сергей Ковшов бош мураббий бўлиб ишлайдиган бўлди. "УзДонгЖу" бош мураббийи Нозим Муллаохунов эса "бургутлар"га катта мураббий этиб тайинланди. Ёрдамчи мураббийлар Олег Тюлкин ва Виталий Легай ҳам клубда қолишди.


"Навбаҳор": "Динамо" билан ўйинга Тошкентда тайёргарлик кетмоқда

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 мусобақаси саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриши муносабати билан олий лигада кичик танаффус юзага келганидан хабарингиз бор.

"Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилинганди. Таътил якунига етгач кечадан бошлаб жамоа аъзолари Тошкентда йиғилиб "Геофизика" қароргоҳида тўпланишди. "Лочинлар" шу ерда истиқомат қилиб, машғулотларни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, 21- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" 12- сентябрь куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши меҳмонда ўзаро куч синашади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика