Latest news

20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  26 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  10 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

"Водий футболи": 20-турда барча клубларда мағлубият News

"Водий футболи": 20-турда барча клубларда мағлубият

Кеча олий лиганинг 20-турида водийнинг тўртала клуби ҳам мағлуб бўлди.
"Андижон": "Бухоро"га ютқаздик

Олий лиганинг 20-турида "Андижон" клуби сафарда "Бухоро"га ютқазди - 1:2. "Бургутлар" сафида ягона голни Анвар Бердиев урди.

"Андижон" ҳисобида 14 очко бор ва жамоа 15-ўринда бормоқда.


"Қўқон-1912": Ўз майдонимизда "Олмалиқ"қа ютқаздик

20-турда Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" клубини қабул қилган Рустам Абдуллаев жамоаси 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

"Қўқон-1912" жамоаси 17 очко билан 13-ўринда бормоқда.


"Навбаҳор": Юбилей ўйинда "Бунёдкор"га ютқаздик

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лигадаги ўзининг 700-учрашувини ўтказди. "Бунёдкор"га қарши кечган баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилди.

20та ўйинда 25 очко тўплаган "лочинлар" мусобақа жадвалининг 9-ўринида қолишди.


"Нефтчи": Муборакда мағлуб бўлдик

Олий лиганинг 20-турини Муборакда ўтказган "Нефтчи" клуби 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйинда фарғоналиклар сафида ягона голни Шерзод Ҳакимов урди.

36 очкога эга "Нефтчи" мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика