Latest news

22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  8 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  15 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият News

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият

Водий клублари 17-тур ўйинларини ўтказишди.

"Андижон": "Машъал" мағлуб этилди

Олий лиганинг 17-турида "бургутлар" Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилди. Ўйин тақдирини иккинчи бўлимда Иқбол Бобохоновнинг пенальтидан урган голи ҳал қилди - 1:0.

"Андижон" 4 ўйинлик мағлубиятли сериядан сўнг ғалаба қозониб ўз очколарини 14тага етказиб олди. Жамоа 13-поғонада бормоқда.


"Навбаҳор": Бекободдан ғалаба билан


Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби Бекободда "Металлург" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда "лочинлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голлар "Навбаҳор"га ғалаба келтирди. Жамоа 22 очко билан мусобақа жадвалининг 8-ўринига чиқиб олди.



"Қўқон-1912": Тошкентда йирик мағлубиятга учрадик


"Пахтакор" меҳмони бўлган қўқонликлар чемпионга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Водий клуби сафида ягона жавоб тўпини иккинчи давра бошида яна жамоага қайтган Отабек Ҳайдаров киритди.

"Қўқон-1912" 14 очко билан мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.


"Нефтчи": "Локомотив"га ютқаздик

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлишди. Иккинчи даврани Ғузордаги йирик мағлубият билан бошлаган фарғоналиклар бу сафар "Локомотив"га ютқазиб қўйишди - 1:2.

Мурод Бобожоновнинг битта голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Уч ўйиндан буён юта олмаётган "Нефтчи" 33 очко билан 5-ўринга тушиб қолди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика