Latest news

10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  0 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  3 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  18 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  9 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  11 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3

“Водий футболи”. Нодирбек Қўзибоев сафдан чиқди News

“Водий футболи”. Нодирбек Қўзибоев сафдан чиқди

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Кейинги учрашувга иккита етакчи ўйинчисиз

Бугундан “Андижон” жамоасининг 10-турда “Металлург”га қарши ўйинга тайёргарлиги жиддий бошланди.

Бекободда ўтадиган ушбу баҳсда андижонликлар очко олишни мақсад қилганлар. Аммо “Металлург”га қарши учрашувда жамоамиз етакчи ўйинчисиз майдонга тушади. Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиев бу ўйинда “Андижон”га ёрдам бера олишмайди. Чунки бу футболчилар “Навбаҳор” билан бўлган беллашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этишди. Шундай бўлса-да, жароҳат сабабли учта ўйиндан бери жамоага ёрдам бера олмаётган Расул Раҳмонов Бекободда сафга қайтиши мумкин.


“Қўқон-1912”: Нодирбек Қўзибоев сафдан чиқди

Тажрибали футболчи Нодирбек Қўзибоев “Шўртан”га баҳсда ўйин қайдномасига киритилмади. Бунга сабаб футболчи жарохати борлигидир. Катта эхтимол билан 30 ёшли футболчи якшанба куни “Локомотив”га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда. Биз эса Қўзибоевга тезроқ сафга қайтиб, мухлисларни қувонтиришини тилаб қоламиз.


“Навбаҳор”: Бахтиёр Ашурматов кейинги ўйинни ҳам ўтказиб юборади

Наманганликлар ҳам бугун ўз қароргоҳида йиғилиб, навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди. “Лочинлар” шанба куни ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Айтишларича, Бахтиёр Ашурматов айни дамда жамоа билан бирга эмас. Боиси мураббий БААда бўлаётган Осиё чемпионати "B" гуруҳи саралаш ўйинларини бевосита кузатиш мақсадида сафарга жўнаб кетган. Бош мураббийнинг якин 2-3 кунда Наманганга қайтиб келиши кутилмоқда. Айтиш лозимки, Бахтиёр Аъзамович “лочинлар”нинг “Олмалиқ”қа қарши кечадиган баҳсида ҳам дисквалификация туфайли захира ўриндиғида бўла олмайди.


“Нефтчи”: “Насаф” билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Ўтган шанба куни Тошкентда “Пахтакор”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган “Нефтчи” футболчилари бир кунлик дам олишдан сўнг бугун яна ўз қаоргоҳида йиғилади. Жамоа матбуот хизматининг айтишича, футболчилар тушликдан сўнг Қиргулида йиғилади ва “Насаф” билан ўйинга тайёргарлик бошланади. Эслатиб ўтамиз, фарғоналиклар келаётган шанба куни ўз майдонида “аждарлар”ни қабул қилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика