Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Водий футболи". "Нефтчи"нинг янги мадҳияси ва бошқа хабарлар News

"Водий футболи". "Нефтчи"нинг янги мадҳияси ва бошқа хабарлар

Водийнинг тўртта клуби олий лиганинг 8-турига жиддий тайёргарлик кўришмоқда.
"Андижон" "Локо"га қарши тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда

Хабарингиз бор, чемпионатнинг 8-тур учрашувини “Андижон” жамоаси Тошкентда “Локомотив”га қарши ўтказади. Мазкур ўйинга андижонликлар тайёргарликни 4 майдан бошладилар.

6 май куни кечки машғулотдан кейин бош мураббий Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Жамоамиз эртага Тошкентга йиғилиб тайёргарликни пойтахтда давом эттиради.

“Локомотив”га қарши баҳсда “Андижон” айрим йўқотишларга дуч келганини ҳам айтиб ўтиш керак. Раҳим Қодиров ва Расул Раҳмонов жароҳат туфайли майдонга туша олишмайди. Шунингдек, жамоанинг асосий ҳимоячиси Даврон Турсунов эса сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис ўйинни ўтказиб юборади. Шунга қарамай, жамоа "темирйўлчилар"га қарши баҳсга катта иштиёқ билан хозирлик кўрмоқда.



"Навбаҳор": Кечаги машғулотларни Ашурматовнинг ўзи олиб борди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби навбатдаги турда "Насаф"ни қабул қилади. 10 майдаги ўйинга "лочинлар" жиддий тарзда ҳозирлик кўришмоқда. Футболчилар ўйиннинг муҳимлигини тушуниб туришибди, маъсулиятни ҳис қилиб машғулотларда ишлашмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 5 май куни Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўша ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов Наманганга қайтди ва кечаги машғулотларни ўзи олиб борди.

Жароҳати бор бўлган Раҳматулло Бердимуродовдан ташқари қолган барча футболчилар машғулотларда иштирок этишди. Жамоа кеча эрталаб тренажер залида, кечки пайт эса "Марказий" стадионда шуғулланди.



"Нефтчи": "Динамо"га қарши ўйинда янги мадҳия янграйди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби "Динамо"га қарши тайёргарликни ўз қароргоҳида давом эттирмоқда. Жамоа кеча Қиргулидаги базада машғулотлар ўтказди. Фақатгина Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирув олган футболчилар машғулотларда қатнашишмади. Улар бугунги машғлуотда иштирок этишади.

"Динамо"га қарши ўйинга футболчилар билан бир қаторда жамоа мухлислари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Самарқанд клубига қарши баҳсда "Нефтчи"га аталган янги мадҳия биринчи бор жаранг сочади.

Маълумот учун, "Истиқлол" стадионида ўйин 9 май куни соат 17:30да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.



"Қўқон-1912": Жамоа Навоийга Тошкент орқали боради

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" олий лиганинг 8-турини Навоийда "Қизилқум"га қарши ўтказади.

Жамоа бугун тушдан сўнг Тошкентга қараб йўлга чиқади. Кеч соат 21:10да "Қўқон-1912" делегацияси Тошкент-Навоий йўналишидаги поездда Навоий вилоятига жўнаб кетади. Эртага қўқонликлар "Ёшлар" стадионида ўйинолди машғулотларини ўтказишади.

Таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар соғ-саломат. Ўзбекистон олимпия терма жамоасига жалб этилган уч нафар футболчи (Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов ва Хуршид Мухторов) кеча жамоа ихтиёрига етиб боришган эди.

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашуви 9 май куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт марказида бўлиб ўтади.


"Водий футболи" клублар матбуот хизмати ёрдамида ҳар куни бериб борилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика