Latest news

13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  30 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14

"Водий футболи": "Навбаҳор"да дуранг, "Андижон"да мағлубият News

"Водий футболи": "Навбаҳор"да дуранг, "Андижон"да мағлубият

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиришмоқда.

"Андижон": "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқаздик

“Андижон” жамоасини Тошкентда ўтказаётган тайёргарлиги давом этмоқда. Жамоа кеча “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйинда Эдгар Гесс бошчилигидаги жамоа 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ягона голни Анвар Бердиев пенальтидан собиқ жамоаси дарвозасига урди.

Бугун "бургутлар" “Олмалиқ” ўринбосарлари билан куч синашади. Учрашув соат 18:00да Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтади. 26 июль куни эса Дукентда “Динамо” жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади.


"Навбаҳор": "Динамо" билан дуранг

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби кеча Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шаҳбоз Эркинов ва Роббим Ҳасанов самарқандликлар дарвозасини ишғол қилишди. Таркибда Акмал Ортиқов, Алибобо Раҳматуллаев, Наврўз Алимов каби янги футболчилар майдонга тушишди.

Энди "лочинлар" 26 июль санасида эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан куч синашади.

"Навбаҳор" - "Динамо" 2:2
Голлар:
Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов - Ҳамдамов, Магеррамов
Учрашувда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Алишер Саматов, Бобир Акбаров, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Тоҳир Шамсиддинов (Раҳматилло Бердимуродов), Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов (Ғайрат Жўраев), Шаҳбоз Эркинов, Алибобо Раҳматуллаев (Наврўз Алимов).


"Қўқон-1912": Ҳайдаров, Нурбоев, Қобилов ва Комилов билан шартнома тузилди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа сафида кўрикда бўлган қозоғистонлик Александр Киров тиббий кўрикдан ўта олмай ўз юртига қайтиб кетди.

Отабек Ҳайдаров, Айбек Нурбоев (иккиси "Нефтчи"), Суҳроб Қобилов ва Илҳом Комиловлар (иккиси "Сўғдиёна") иккинчи даврани “Қўқон-1912” жамоаси сафида ўтказишади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика