Latest news

22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  0 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  7 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  9 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  6 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58

"Водий футболи". "Навбаҳор" мухлисларига янгилик News

"Водий футболи". "Навбаҳор" мухлисларига янгилик

Бугун ёшлар лигасининг 8-тури доирасида водийнинг икки клуби тур ўйинларини ўтказишади.
"Андижон": Абдулатиф Абдуқодиров: "Собиқ жамоамга қарши ўйнаш барибир бошқача бўлади"

Мухлисларга яхши маълумки, “Андижон” жамоаси 8-тур учрашувини Тошкентда “Локомотив” клубига қарши ўтказади. Мазкур баҳсга жамоамиз қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Темирйўлчиларга қарши учрашув олдидан “Андижон” ҳужумчиси Абдулатиф Абдуқодировдан ўйин олди фикрларини билишга қизиқдик. Боиси Абдуқодиров “Локомотив” жамоасининг собиқ ўйинчиси саналади. У 2008-2010 йиллар мобайнида темирйўлчилар шарафини ҳимоя қилган.

- Албатта, собиқ жамоамга қарши ўйнаш бошқача бўлади. “Локомотив” шарафини уч мавсум ҳимоя қилиб, жамоада яхши дамларни ўтказганман. 2009 йили бошқарувга Вадим Абрамов келганидан сўнг “Локомотив” яхши жамоага айланган. Ўша пайтда мен ҳам унинг қўл остида тўп сурганман. Тўғри, айни пайтда “Локо” чемпионатимизнинг етакчи клубларидан бири саналади. Уларга қаршилик кўрсатиш осон эмас. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шу боис “Локомотив”га қарши учрашувда майдонга очко олиш илинжида тушамиз.  


"Қўқон-1912": Ёшларимиз бугун ҳам ғалаба ҳақида ўйламоқда

Бугун ёшлар лигасининг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Чемпионатни ҳамон мағлубиятсиз ўтказаётган "Қўқон-1912" ёшлар жамоамиз ҳам бугун тонг саҳарда Навоий шаҳрига етиб келди.

Кеча ёшлар жамоамизнинг етакчи ўйинчилари билан суҳбатлашиб келар эканмиз, "Қизилқум" билан ўйинда ҳам фақат ғалаба учун ўйнашларини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Марказий ҳимоячи Исмоилжон Охунжонов ва марказий ярим ҳимоячи Иқболжон Маликжонов бугун уйга 3 очко билан қайтишлари учун астойдил тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди. Демак, ёшларимиздан ғалаба кутиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун соат 17:00да бошланади.   



"Нефтчи": Ёшларимиз бугун "Динамо"га қарши ўйнашади

Бугун ёшлар лигасининг 8-тур ўйинлари бошланади. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ёшлари Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. Ушбу учрашув Қиргулидаги "Нефтчи" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 17:00да бошланади.

Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги фарғоналик ёшлар ҳозирга қадар 7та ўйинда 2та ғалаба 1та дуранг қайд этишди. Шу боис навбатдаги баҳсда футболчилар фақат ғалаба учун майдонга  тушишади.


"Навбаҳор": Чипта нархи 5000га тушди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 8-турини Қаршининг "Насаф" клубига қарши ўтказади. Ўйин арафасида клуб матбуот хизмати мухлислар учун янгиликни маълум қилди.

Унга кўра кейинги учрашув учун чиқарилган чипталар нархи барча секторлар учун 5000 сўмдан сотилади. Бу клуб раҳбарияти томонидан мухлислар талаб-истакларини инобатга олингани билан изоҳланди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Навбаҳор"нинг уй ўйинларига чипталар 10 минг, 7 минг сўмдан сотилаётган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика