Latest news

09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  2 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  5 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10

"Водий футболи". Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди News

"Водий футболи". Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Водий футболига оид бугунги янгиликлар билан таништириб ўтамиз.
"Андижон": Абдумалик Абдуллаев: "Собиқ жамоамга қарши баҳсда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан"

Хабар қилганимиздек, 16 май куни Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўладилар. Яъни “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўзаро куч синашишади.

Мазкур дербига “Андижон”нинг тайёргарлиги жиддий давом этмоқда. Бу йил “Андижон” сафида тўп сураётган футболчилар орасида “Навбаҳор”нинг собиқ ўйинчилари ҳам бор. Санжар Асқаралиев ва Абдумалик Абдуллаев ўз вақтида “Навбаҳор”да фаолият олиб боришган. Айниқса, Абдуллаев бу йил андижонликлар таркибига қўшилгунига қадар фақат “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб келган. Собиқ жамоасига қарши ўйинга ҳужумчи ўзгача руҳда тайёргарлик кўрмоқда.

- Дерби учрашувлари доим қизиқарли, шиддатли ҳамда курашларда бой тарзда ўтади, - деб сўзини бошлади Абдумалик Абдуллаев. - Илгари “Навбаҳор” сафида “Андижон” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши дерби баҳсларида майдонга тушганман. Мана энди собиқ клубимга қарши ўйнашга тайёргарлик кўряпман. Бу ўйинда ўзимни кўрсатишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Чунки дерби ўйинида ҳар қандай ҳужумчи гол уриб жамоасига ғалаба келтиришни хоҳлайди. 16 май куни жуда қизиқарли ўйин бўлади.

"Қўқон-1912": "Шўртан" билан ўйинга чипталар сотувга чиқди

Хабарингиз бўлса керак, "Қўқон-1912" келаётган шанба оқшомида "Шўртан"ни қабул қилади. Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган мазкур учрашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. "Қўқон-1912" - "Шўртан" ўйини 16 май куни соат 17:00 да бошланади. Айтиш лозимки, чипталар бугундан сотувга чиқди.Нархлар одатдагидек икки хил бўлиб, 5000 ва 10000 сўмдан қилиб баҳоланган. Сиз чипта олмадингизми? У ҳолда шошилинг.


"Нефтчи": Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Олий лига 9-тури доирасида пешқадам "Нефтчи" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади. Учрашув 16 май санасида “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Маълумки, фарғоналиклар йил бошида “шерлар”дан Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев ва Абдуллоҳ Олимовларни ижарага олган эди. “Нефтчи” матбуот хизматининг бизга маълум қилишича, ушбу футболчиларнинг ижара шартномасида “Пахтакор”га қарши майдонга тушмасликлари кўрсатилган. Яъни, ҳар икки клуб шундай келишган. Демак, шанба кунги учрашувда бу ўйинчилар “Нефтчи” сафида ўйнамайдилар.

“Нефтчи” футболчилари Тошкентга етиб келишди ва “Роҳат” меҳмонхонасига жойлашишди. Мурод Исмоилов ўз шогирдлари билан бугун кечқурун Чилонзордаги “Пахтакор”га қарашли сунъий майдонда енгил машғулот ўтказади.

“Навбаҳор”: Азамат Бобожонов машғулотларга қайтди

Ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Азамат Бобожонов йил бошида “Навбаҳор”га ўтган эди. Қишки йиғин давомида олган жароҳати туфайли ўйнай олмаётган футболчи машғулотларга қайтди. Унинг қачон майдонга туша олиши маълум эмас. Ярим ҳимоячи бу мавсум Олий лигада ҳали ўйнамаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика