Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  4 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

“Водий футболи”. Кимсанов, Рўзиев, Усмонов ва Мухторов “Локомотив”га қарши майдонга тушишмайди News

“Водий футболи”. Кимсанов, Рўзиев, Усмонов ва Мухторов “Локомотив”га қарши майдонга тушишмайди

Водий футболи янгиликларини бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Тайёргарлик давом этмоқда

“Андижон” жамоасини 23 май куни сафарда “Металлург”га қарши ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда.
Бекободдаги ўйинлар ҳеч бир жамоа учун осон ўтмайди. Буни яхши ҳис қилган жамоамиз тайёргарликка зўр берган. Бугун кунига икки маҳал машғулот бўлиб ўтади. Дисквалификация туфайли иккита йўқотишни инобатга олмаганда таркибда бошқа йўқотишлар йўқ.
Кеча ПФЛ “Металлург” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги беллашувни ким бошқаришини ҳам маълум қилди. Унга кўра, Бекободдаги ўйинни ёш ҳакам Шерзод Қосимов бошқаради. Унга қанотларда А.Усмонов ва Н.Рўзимов ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками этиб Шамил Жумаев тайинланди.


“Қўқон-1912”: “Локомотив”га жиддий йўқотишлар билан

Кеча жамоа Қўқонда йиғилди ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Айтиш лозимки, якшанба куни “Локомотив”га қарши кечадиган баҳсга “Қўқон-1912” жиддий йўқотишлар билан боради. Сабаби ҳимоячи Жалил Кимсанов ушбу ўйинни ҳам дисквалификация туфайли ўтказиб юборса, хуқуқий жиҳатдан “темирйўлчилар”га тегишли бўлган Хуршид Мухторов, Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов ўзаро келишувга биноан шу куни жамоамизга ёрдам бера олмайди.

Табиийки бу йўқотишлар мураббийлар штабининг олдида бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши аниқ.


"Навбаҳор": Александр Меленьчук машғулотларга қайтди

Олий лига 8-тури доирасида “Насаф”га қарши ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувда наманганликлар дарвозабони Александр Меленьчук жароҳат олган эди. Меленьчук кечаги машғулотларда тўлиқ иштирок этди. Унинг майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.


“Нефтчи”: Достон Турсунов ЖЧга боради

 Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси эртага Янги Зеландия давлатига жўнаб кетади.

Таркиб маълум. Унда “Нефтчи” ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам ўрин олган. Олтиариқлик иқтидорли ҳимоячи бунгача ёшлар терма жамоамизнинг деярли барча йиғинида иштирок этиб келди. Кичик мундиалда ёшларимизга омад тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика