Latest news

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  15 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

“Водий футболи”. Илья Ильин “Металлург”га қарши ўйинни ўтказиб юборади News

“Водий футболи”. Илья Ильин “Металлург”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Кеча ўртоқлик ўйини ўтказилди

“Андижон” жамоасининг олий лига 12-тур баҳсида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда.
Кеча “Соғлом авлод” стадионида Эдгар Гесс шогирдлари Андижон олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиларидан иборат жамоага қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ушбу учрашувда Эдгар Гесс асосий таркибдаги барча футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйинда тажриба ўз сўзини айтди ва “Андижон” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Лочин Солиев хет-трикка эришган бўлса, Абдумалик Абдуллаев дублни қайд этди. Шунингдек, Расул Раҳмонов ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.


“Қўқон-1912”: Илья Ильин “Металлург”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Маълумки қўқонликлар 6 июнь, шанба куни сафарда Металлург билан куч синашади. Бўлажак баҳс олдидан “Қўқон-1912” таркибида битта йўқотиш бўлиб, ҳимоячи Илья Ильин бекободликларга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Боиси 30 ёшли футболчининг сариқ карточкалари сони 4тага етди.


“Навбаҳор”: Юрий Рижко кеча якка тартиб шуғулланди

Наманганликлар кеча ўз қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади. Бахтиёр Ашурматов бошчилик қилган машғулотда жами 23 нафар футболчи иштирок этди. Енгил жарохати борлиги сабабли ҳимоячи Юрий Рижко кеча якка тартибда шуғулланди. Бу унинг “Бухоро” билан учрашувни ўтказиб юборади дегани эмас.


“Нефтчи”: “Олмалиқ” билан ўйинга чипталар эртадан сотувга чиқади

Хабарингиз бўлса керак, фарғоналиклар 7 июнь, якшанба куни ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бўлажак баҳс “Истиқлол” стадионида 18:00да старт олади. Чипталар эса эртадан сотувга чиқади. Бу ҳақда стадион директори Илҳомжон Сабидов сайтимизга хабар берди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика