Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви News

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади.
“Нефтчи”: Жавоҳир Расулов кеча оёғини операция қилдирди
“Насаф”га қарши кечган ойинда оёғининг тизза қисмидан жароҳат олган Жавоҳир Расуловнинг кейинчалик ушбу жароҳат асорати қийнаб келаётганди. Кеча футболчи Тошкентдаги шифохоналарнинг бирида операция столига ётди.
- Яратганга шукр, операция муваффақиятли ўтди. 10 кун давомида ҳассада юраман. Насиб қилса 20 кунда тўп билан ишлаб, умумий гуруҳга қўшиламан дейди - Расулов.

"Қўқон-1912": Бугун дерби
Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. Маҳаллий "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Ҳозирга келиб “Қўқон-1912” ҳисобида 10 очко, “Нефтчи” ҳисобида эса 26 очко бор. Бугунги ўйинга барча мухлисларни таклиф қилиб қоламиз.

“Навбаҳор”: “Қизилқум”га имконият бой берилди

Кеча олий лиганинг 13-турида Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Лочинлар” сафида иккала голга ҳам Мўйдин Мамазулумов муаллифлик қилди. Шу тариқа “Навбаҳор”нинг 3та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди. Жамоа кейинги турни ўз майдонида “Шўртан”га қарши ўтказади.

“Андижон”: Эртага “Бунёдкор”га қарши ўйин

“Бургутлар” “Бунёдкор” билан 14 бор куч синашишган. “Бунёдкор” 11та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Эртанги баҳс 18:30да “Соғлом Авлод” стадионида бошланади.

“Андижон” 12та турдан сўнг 11 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика