Latest news

09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   12 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  7 08:02Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"  0 01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  10 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  3 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  3 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  11 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  1 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  26 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  6

"Водий футболи": Бугун "Навбаҳор" ва "Андижон" ўйнайди News

"Водий футболи": Бугун "Навбаҳор" ва "Андижон" ўйнайди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар давом этади.
“Андижон”: Бугун кучли рақиб синови

Бугун олий лигада 8-турнинг яна бешта учрашуви бўлиб ўтади. “Андижон” жамоаси айни пайтда “Локомотив”га қарши тайёргарликнинг сўнгги соатларини ўтказмоқда.

Икки кун мобайнида жамоамиз Тошкентда машғулотлар ўтказди. Бугун ўйнашга тайёр бўлган футболчиларнинг барчаси соғлом ва ҳеч қандай муаммо йўқ. Албатта, “Локомотив” мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан ҳисобланади. Шу боис бугун андижонликлар кучли рақиб синовидан ўтишади.

Кеча “Локомотив” ва “Андижон” ёшлари жамоалари ўртасидаги беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.


"Навбаҳор": Қаршиликларга қарши ўйнаймиз

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Соат 18:00да бошланадиган ўйинга барча мухлисларни чорлаб қоламиз.

Айни пайтда мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Насаф"га қарши ўйин қийин ўтиши шубҳасиз. Бу мавсумда "лочинлар" 2та ўйинда ғалаба қозонишган, 1та учрашув дуранг билан тугаган ав 4 марта мағлуб бўлишди.

Кеча бу жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда "Насаф" ёшлари 1:0 ҳисобида зафар қучишди.


"Нефтчи": Жавоҳир Расулов олий лигадаги биринчи голини урди   

Кеча Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 44-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Расулов "Динамо" дарвозасига гол урди. Шу тариқа, Расулов олий лигада ўзининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.

2012 йилда олий лигада дебют қилган футболчи бунга қадар рақиб дарвозасига йўл топа олмаётганди. Кечаги баҳс Жавоҳир учун алоҳида аҳамият касб этди.

Учрашувда "Нефтчи"дан Расуловдан ташқари Аббос Махсталиев ва Айбек Нурбоев гол уришди.


"Қўқон-1912": Мавсумдаги иккинчи четлатиш

Кеча олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги ҳисобни қўқонликлар ҳужумчиси Носир Отақўзиев очганди. Бироқ 17-дақиқадаёқ Жалил Кимсановнинг четлатилиши натижасида "Қўқон-1912" 10 киши бўлиб қолди. Мезбонлар иккинчи бўлимда сондаги устунликни сифат устунлигига айлантира олишди.

Бу мавсумда "Қўқон-1912" жамоасининг иккинчи футболчисига қизил карточка кўрсатилди. 3-турда Қаршида меҳмон бўлган жамоа сафида Қувондиқ Рўзиев четлатилганди. Ҳозирча энг кўп қизил карточкани "Бунёдкор" футболчилари олишди - 3та. "Қўқон" бу борада иккинчи ўринда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика