Latest news

18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   6 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  13 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  10 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

"Водий футболи": Ашурматов истеъфога чиқмоқчи News

"Водий футболи": Ашурматов истеъфога чиқмоқчи

Водийнинг учта клуби давралар оралиғидаги таътилга йўл олишди.

"Нефтчи": Ўтган йилги натижа яхшиланди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 15та ўйинида 33 очко олди ва дастлабки даврани 3-ўринда тугатди.

Ўтган йил жамоа бутун мавсумда (26та тур) 28 очко тўплаганди. Жамоа бир давра ичида ўтган йилги натижани яхшилай олди.

"Нефтчи" иккинчи даврани Ғузорда "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлайди.


"Қўқон-1912": Легионерларимиз "Пахтакор"га қарши ўйнай олмайди

Хабарингиз бор, 5 июль куни "Қўқон-1912" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Кеча жамоанинг икки нафар легионери Игорь Голбан ва Владимир Аргун ўз юртига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

Ушбу ўйинчилар қолдирилган баҳсда қўқонликларга ёрдам бера олишмайди.


"Навбаҳор": Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқмоқчи

"Локомотив" - "Навбаҳор" (5:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози ишдан кетиш ниятида эканини маълум қилди.

"Балки бугунги баҳс "Навбаҳор"даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. Раҳбарият билан учрашувдан сўнг барчаси маълум бўлади. Балки янги мураббий келса жамоанинг натижалари яхшиланар. Ҳеч ким мени кетишимни сўрамади, шунчаки шахсан ўзим шундай ўйлаяпман", - дейди Ашурматов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика