Latest news

16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   16 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  10 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  13 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  5 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  14 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0

“Водий футболи”. Андрей Фёдоров Москвада ўқимоқда News

“Водий футболи”. Андрей Фёдоров Москвада ўқимоқда

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
"Андижон": Сафарда уч йил аввал ғалаба қўлга киритилганди

Олий лиганинг 12-турида “Андижон” жамоаси Зоминда “Сўғдиёна” клуби билан куч синашиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, охирги марта андижонликлар чемпионатда бундан уч йил олдин, 2012 йилги мавсумда сафар учрашувида ғалаба қозонишганди. Ўшанда жамоамиз меҳмонда “Қизилқум”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Аммо шундан бери андижонликлар сафарда ютмай келишаётганди. 2013 йилда “Андижон” биринчи лигада иштирок этди. Ўтган мавсумда эса жамоа меҳмонда бирорта баҳсда зафар қучгани йўқ. Ниҳоят бу ёқимсиз анъанага 6 июнь куни барҳам берилди.
Зоминдаги ўйиндан кейин футболчиларга икки кунлик дам берилган эди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича бугундан жамоа яна қароргоҳга йиғилиб машғулотларни бошлайди.


“Нефтчи”: Андрей Фёдоров “Про” лицензияси учун Москвада ўқимоқда

Хабарингиз бор олий лига кичик танаффусга чиқди. Бундан фойдаланиб “Нефтчи”нинг россиялик дарвозабони Евгений Черемисин бугун Қозон шаҳрига жўнаб кетди. Черемисиннинг уйи айнан Қозонда.
Бундан ташқари, жамоа мураббийларидан бири Андрей Фёдоров айни пайтда “Про” лицензиясига Москвада ўқимоқда. Миллий чемпионатимиздаги кичик танаффус сабаб Фёдоров ҳам Москвага учиб кетди.


“Навбаҳор”: Жамоа эртага йиғилади

“Навбаҳор” жамоаси Олий лига 12-турида “Бухоро”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Жамоага шу ўйиндан дам берилган эди, эртадан клуб яна йиғилади ва машғулотларга киришади. Наманганликларнинг навбатдаги учрашуви миллий чемпионат доирасида “Қизилқум”га қарши кечади.


“Қўқон-1912”: Жамоа бугун Тошкентда йиғилди

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичида сафарда “Сўғдиёна” билан ўйнайдиган қўқонликлар бугундан Тошкентда йиғилди. Пойтахтимиздаги шинам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси жамоамиз учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаб беради. Тошкентга йўл олган таркибда Иззат Ғаниев йўқ. Иқтидорли футболчи ҳамон жарохатини даволаш билан банд. Қолган ҳамма ўйинчилар соғ-саломат ва бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика