Влахович кетиш ёки кетмаслигини аниқлаб олди
29 aug 2021 08:10
News
Влахович кетиш ёки кетмаслигини аниқлаб олди
"Фиорентина" форварди Душан Влахович А Серия 2-тур доирасидаги "Торино" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
"Ушбу ёзда ҳақиқатдан ҳам ўзим ва клуб учун муҳим таклиф олдим, аммо ҳеч қачон кетишни талаб қилмадим. "Фиорентина"да қолишни хоҳладим ва мен қоламан", - дейди Влахович.
Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, 21 ёшли серб "Атлетико" билан келишувга эришган. Испан клуби футболчи учун 70 млн евродан ортиқ тўлашга тайёр эди.
Влахович ўтган мавсум "Фиорентина" таркибида А Серия доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришди ва чемпионатнинг энг яхши ёш ўйинчисига айланди.
Link :
Source : Sky Sport Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments