Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  18 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

Владислав Хан: "Биз учун мавсум ёмон бошланмади" News

Владислав Хан: "Биз учун мавсум ёмон бошланмади"

Ўзбекистон суперкубоги жавоб учрашувидан кейин “Геолог” стадиони анжуманлар залида ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Севинч” жамоаси бош мураббийи Владислав Хан иштирок этди.
Владислав Хан:

- Мавсум биз учун ёмон бошланмади. Сафардаги ишончли ғалаба бугунги ўйинимизни байрамона ўтказишимиз учун етарли эди. Чиройли футбол кўрдик: жанговор, ҳужумкор. Ростини айтсам, бугун биз ҳисоб учун ўйнадик. Ўртадаги фарқни сақлаб қолган ҳолда якунда бош совринни қўлга киритдик. Бекободда яхши жамоа шаклланганига гувоҳ бўлдик. Ўйлайманки, улар чемпионатда бундан ҳам чиройлироқ ўйин кўрсатишади.

- Иқтидорли ва ёш ҳужумчи Нилуфар Қудратовани алмаштиришингизга нима туртки бўлди?

- Майдон марказида рақиб футболчилари яхши ўйнашди. Тўғриси таваккал қилишни ҳоҳламадик. Нилуфар эса майдон марказидаги якка курашларда имкониятни бой бераверди. Шу сабаб алмаштирдик. У ҳали ёш. Тажрибалироқ футболчиларга имкон бердик.

- “Андижанка” билан “Металлург”ни солиштирганда қайси жамоа сизга кўпроқ хавф солади?

- “Андижанка” ўз анъанаси, тарихига эга бўлган жамоа. Кучсизлангандек кўринса-да, ҳар қандай вақтда рақибга нисбатан тажовузкор ўйин намойиш этиши мумкин. Лекин биз анча йиллардан бери доим мағлуб этиб келмоқдамиз. “Металлург” эса ёш жамоа ҳисобланади. Агар жамоа ўз ўйинларини бир маромда ушлаб туришни уддаласа келажакда яхши жамоа бўлиб шаклланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика