Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида News

Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида "Динамо"ни қабул қилди.

Муросасиз ўтган ўйинда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида омад "шерлар"га кулиб боқди. Учрашувдан сўнг жамоа дарвозабони Владимир Назаров фикрларини билдирди.

"Барчага табрик учун раҳмат. "Пахтакор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Йигитлар охиригача курашишди. Ўйин оддий ўтмади дея оламан, чунки "Динамо" ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа эди. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Лекин ҳаммасини пенальтилар серияси ҳал қилди",- дейди Назаров. 

- Ўйиндан олдин Павел Бугало қандайдир шпаргалка кўрсатди. Бу аввалдан тайёрланган режамиди?

- Ҳа, учрашувдан олдин дарвозабонлар билан назарий машғулотларда ким қаерга пенальти тепишини ўрганиб чиққан эдик. Қўлимизда тайёрланган шпаргалка турганди. Шу асосида пенальтилар сериясига тайёрландик. 

- "Бухоро"га қарши финалдан кутилмалар қандай?

- Ҳозир Суперлигага тайёрланамиз. Олдинда ўйинларимиз бор. "Бухоро" ҳам яхши жамоа, финалга етиб келди. 

- Охирги ўйинларда "Динамо"га қарши ўйнаш қийин бўляпти...

- Ҳамма жамоага қарши ўйнаш қийин. Бизга қарши барча икки карра куч билан майдонга чиқади. Кучсиз жамоа йўқ, ҳар бири ўзига яраша муаммо туғдира олади.

Rating: +3   

Comments

+1   
26 sep 09:44:38
Rafiqbek
Аввало Аллох эрнандесни тахмини тогри чикди
+1   
26 sep 09:18:54
Тож
Кўп такрорланадиган шпаргалка: "Барча жамоалар биз(Пахтакор)га қарши икки баравар куч билан тайёрланишади".
   
26 sep 18:00:42
Koku
Узидан месси ясаб олган Анварга нима булди, Яна 10 ракам капитанлик овоган, медиа оркали термагача чакиртирилди ва Иорданияга карши уртоклик уйинда оеклари калтираб асил таланти кай даражада лигини курсатиииббб куйди
   
26 sep 13:28:58
Бахтиёр Ашуров
Кейинги ўйинлардаям омад!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика