Latest news

16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  0 16:32U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  14 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  1 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  10 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  20 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  7 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  12 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим" News

Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"

"Хоразм" жамоасининг янги аъзоси Владимир Бубанья сайтимизга кичик интервью берди.

- Владимир,  Суперлигадаги дастлабки ғалаба билан табриклайман. «Андижон»да триумфал мавсум ўтказиб, қишки трансферлар ойнасида "Хоразм"га ўтдингиз. "Хоразм" таклифи қандай пайдо бўлди? Тайёргарлик қандай ўтди ва жамоага мослашиш жараёни қандай кечяпти?

- Ҳақиқатдан ҳам, бу мавсум «Хоразм» учун омадли бўлади деб умид қиламан. Жамоа 15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди. "Хоразм" варианти, «Андижон»дан расман кетганимдан кейин пайдо бўлди. Улар менга таклиф билан чиқишди. Клуб директори билан олдин бирга ўйнаганмиз. Шунингдек, бу ердаги футболчиларнинг ярми билан бирга ёки уларга қарши ўйнаганман. Ўйлашимча, яхши жамоа йиғилди. Ҳозирча бир-биримизни тўлиқ тушунишда камчиликлар кўзга ташланмоқда, лекин бир-биримизга мослашиш учун бир ой вақтимиз бўлди. Туркияда ва шу ерда йиғин ўтказдик. Чемпионат давом этар экан, ўйинимиз ҳам яхшиланиб боришига ишонаман.

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар бўлмадими? «Андижон»да етакчилардан бири эдингиз, устига-устак лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири сифатида танилдингиз...

- Жуда ҳам катта таклифлар бўлмади, чунки мен охиргича «Андижон» жавобини кутдим. Клуб январь ойининг сўнгида якуний қарорни қабул қилди, ўша вақтга келиб эса кўпчилик жамоалар таркибини тўлдириб бўлган эди. Шу боис мен «Хоразм»ни танладим. Энди шу ердаман ва яхши ўйин кўрсатамиз деб умид қиламан.

- «Хоразм»нинг янги мавсумдаги мақсадлари қандай? Жамоа узоқ танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди...

- Биз яхши жипслашган жамоа шакллантиришимиз ва ўйинимизни яхшилашимиз керак. Агар мавсум сўнгида, мусобақа жадвалининг ўртасида бўлсак, бу биз учун яхши натижа бўлади.

- Яқинда «Хоразм» Достон Турсунов билан шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси ўтган мавсумни Эронда ўтказди. Жамоанинг ҳимоя чизиғи ҳақида нима дея оласиз? «Хоразм» эндигина Суперлигага қайтганига қарамай, марказий ҳимоя чизиғини яхшигина кучайтириб олди...

- Достон билан бирга ўйнаётганимдан жуда хурсандман. Албатта, у тажрибали ва кучли футболчи, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёда ном қозона олган. Лекин фақат Достон эмас, бизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор. Мен бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан хурсандман ва бундай футболчилар билан бир жамоада бўлиш қувонарли.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика