Latest news

08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  4 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  50 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  5 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  8 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1

Владимир Андреев: "Суперлигада қолиш ўз қўлимизда" News

Владимир Андреев: "Суперлигада қолиш ўз қўлимизда"

“Металлург” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Владимир Андреев журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жанговар тарзда кечди. Ҳар иккала жамоанинг ўз мақсад ва вазифалари бор эди. Биз Суперлигадаги мавқеимизни сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. “Металлург” эса мусобақа жадвалида юқорироққа кўтарилиш ҳаракатида. Мухлислар муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Кўплаб вазиятлар юзага келтирилди. Биз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. “Металлург” эса битта вазиятни голга айлантирди. Бекободликларни ғалаба билан табриклайман. Олдинда яна битта тур бор. Бугун Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларнинг барчаси мағлубиятга учради. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда. Сўнгги турда уйда рақибни таслим этсак, жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз.

- Дилшод Жабборов нега майдонга туширилмаяпти?
- Бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Пандемияга чалинган барча ўйинчиларга осон бўлмади. Бунинг устига Дилшод ёши катта ўйинчиларимиздан. У ҳам касалликка чалинди. Кейин жароҳатлар унга ҳалақит берди. Вазиятлар тақозоси боис унинг хизматларидан фойдалана олмадик, - дейди Владимир Андреев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика