Latest news

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  21 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  86 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  17

Витцел ҳам Хитойга йўл олиши мумкин News

Витцел ҳам Хитойга йўл олиши мумкин

“Зенит” ярим ҳимоячиси Аксель Витцель фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Россия клуби “Шанхай Теллэйс”нинг  25 миллион евролик таклифини қабул қилди. Музокараларда томонлар футболчининг шахсий келишувини муҳокама қилишмоқда.

Маълум қилишларича, 27 ёшли ярим ҳимоячи йилига 12 миллион евролик маошни рад этган. Такрорий таклифда бу рақам икки баробар ортиши мумкин.

Белгиялик футболчига даъвогарлик қилаётган “Ювентус” эса унинг трансфери учун “Зенит”га 6 миллион евро бермоқчи. Россияликлар эса Витцелнинг трансферидан камида 10 миллион евро ишлаб олишмоқчи.

“Зенит”ни 2016 йил ёзига қадар бошқарган португалиялик мутахассис Андре Виллаш-Боаш айни пайтда “Шанхай Теллэйс” жамоасига устозик қилмоқда. Ушбу ҳафтада ушбу жамоа Хитой лигаси тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириб, “Челси”да Оскарни 70,5 миллион евро эвазига харид қилди.

Витцелнинг “Зенит” билан шартномаси 2017 йилнинг ёўида ўз ниҳоясига етади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика