Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Виталий Ни: “Бердиев ўзимизга ҳам керак” News

Виталий Ни: “Бердиев ўзимизга ҳам керак”

Ниҳоят, “Насаф” клуб бешинчи уринишида Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Чиндан ҳам 17 октябрь “аждарлар” учун ёқимли кун сифатида муҳрланиб қоладиган бўлди.

Ўйинни кўрган мухлислар шунга амин бўлишдики, “Насаф”да Кубокни қўлга киритиш иштиёқи “Бунёдкор”никига қараганда бир мунча юқори бўлди ва бу ҳолат якунда қаршиликларнинг ғалаба қозонишига замин яратиб берди. Қолаверса, бу жамоа келаси йили Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

“Насаф” ҳақиқатан Кубокни қўлга киритишга муносиб эди. Ҳар йили ушбу совринга эга чиқиш учун охиригача курашади. Бунгача тўрт марта финалда қатнашгани ҳам сўзимизни тасдиқлаб турибди. “Насаф” сўзсиз ривожланиш босқичини муваффақиятли босиб ўтмоқда. Бу борада клубда яратилган шароитларни алоҳида эътироф этиш мумкин. Клубнинг инфратузилмаси ажойиб даражада тузилган ва уни ҳаётга татбиқ этишда раҳбарлар қийинчиликка дуч келишмаяпти. 2011 йили ОФК Кубогини ютган жамоа энди Ўзбекистон чемпионатида ҳам арзирли совринга эга чиқди. Бунгача кумуш ва бир неча бор бронза медалларига эришган. Бу йил эса Кубок қўлга киритилди. Ана энди навбат чемпионликка. Тўғри, жорий мавсум ҳали якунига етмади ва назарий жиҳатдан “Насаф”да олтин медалларни эгаллаш имконияти мавжуд. Лекин қаршиликлар Кубокни ютди ва бу билан қайсидир маънода ўз олдига қўйган вазифани бажара олди. Ички чемпионатда эса камида бронзани нақд қилиб қўйган.

Жамоанинг муваффақиятида клуб спорт директори Виталий Нининг ҳам катта ҳиссаси бор. Узоқ йилдан бери “Насаф”да фаолият кўрсатиб келаётган мутахассис Кубок қўлга киритилганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.   

-   Биз Кубок финалига шундай тайёргарлик кўргандикки, уни ютмасликнинг иложи йўқ эди. Мен кўпчилик билан мулоқотда бўламан. Нафақат қашқадарёликлар, балки бошқа шаҳарлардаги мухлис ва мутахассислар ҳам “Насаф”нинг Кубокни қўлга киритиш фурсати келганини, бунгача тўрта марта финалда ютқазганини, шу сабаби бу сафар “Насаф” Кубокни ютишига ишонаётганликларини айтдилар. Табиийки, биз ҳозирги вазиятни яхши тушуниб тургандик. Ўйинга катта эътибор билан ёндашдик. Очиғини айтаман: жамоамиздаги ҳамма ютмасак бўлмаслигини яхши ҳис қилиб туришганди ва бу борада барча қайғураётганди. Мураббийлар штаби футболчиларни ўйинга яхши тайёрлаганликларини кўрдинглар. Биласизми, клубимиз ҳар томонлама ривожланиш босқичини ўтамоқда. Кубокни ютишга эса албатта муносиб эдик ва буни амалда ҳам кўрсата олганимиздан бехат хурсандмиз. Олдинги финалларда мағлубиятга учраганимизда доим аттанг қилардик. Бешинчи финалимизда эса ҳаммаси бошқача кечди ва бизнинг кўчамизда ҳам мана шундай байрам бўлишини билардик. Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш орқали тарихдан ўрин эгалладик. Шунингдек, мухлисларимиз ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришди ва уларга миннатдорчилик билдираман.
“Насаф” клубининг ушбу тарихий натижаси туфайли табиийки, жамоа аъзолари муносиб равишда рағбатлантирилиши ҳам кутилмоқда. Бунинг устига клуб илк бор ана шундай совринни қўлга киритди. Футболчиларга айнан қандай мукофот ваъда қилинган қабилидаги саволимизга Ни шундай жавоб берди.


-   Биласизми, ўйиндан аввал ҳеч кимда Кубокни ютсак, қандай мукофот бериларкин деган ўй-хаёл бўлгани йўқ. Албатта, биз олдимизга қўйилган вазифани муваффақиятли бажардик ва бундан Қашқадарё халқи хурсанд бўлди. Ишонаманки, ҳомийларимиз ҳам жамоамизни ушбу ғалаба учун муносиб равишда рағбатлантиради. Биз футболчиларни шундай руҳда тарбиялаймизки, улар пулни биринчи ўринга қўйишмайди. Уларда ватанпарварлик, жамоага фидойилик каби хислатлар яхши ривожланган.

Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиши аниқ бўлган жамоа ҳозирнинг ўзиданоқ ушбу нуфузли турнир учун тайёргарликни бошлаши кераклигини Виталий Николаевич алоҳида таъкидлади.

-   Олдимизда Кубок финалида ғалаба қозониш вазифаси турганди. Буни муваффақиятли тарзда бажардик. Энди эса олдимизда турган янги мақсадлар сари курашишда давом этамиз. Албатта, Осиё Чемпионлар лигасига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганимиз жуда яхши бўлди. Шу кунларда раҳбарият билан келаси йил учун режаларни ишлаб чиқяпмиз. Чемпионлар лигаси бу жуда жиддий мусобақа. Унда шунчаки қатнашиш ниятида эмасмиз. Ўзбекистон шаъни учун ҳам ўз олдимизга қўйиладиган мақсадларни бажаришимиз лозим. ОЧЛга чиқдикми, ҳозирнинг ўзидан тайёргарликни бошлаймиз. Мавсумдан кейин йиғинга киришамиз деб ўйласак, унда хато қиламиз.


Шунингдек, Ни жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга хориждан таклиф бўлаётганига ҳам урғу бериб ўтди.

-   Рўзиқул Бердиевга хориждан тушаётган таклифларга келсак, ҳа, у ўзини мураббий сифатида кўрсата оляпти. Доим унинг бошчилигида “Насаф” совринли ўринлар учун курашиб келмоқда. Бу йил Осиё Чемпионлар лигасида қатнашиб ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Шунчаки бизга омад кулиб боқмади. Эшитдим, Эроннинг “Тракторсози” жамоаси мураббийимизнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Ёдингизда бўлса, биз гуруҳ босқичида айнан ушбу рақибга қарши иккита ўйин ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонганмиз. Ушбу учрашувларда Рўзиқул Бердиев мураббийлик маҳоратини кўрсата олган ва футболчилар ҳам асосан унинг кўрсатмалари асосида ўйин намойиш қилган. Табиийки, жамоамиз барчада илиқ таассурот қолдирган. Жамоамиз ўйинида мураббийининг “имзоси” яққол кўриниб турибди. Албатта, Бердиевга хориждан қизиқиш бўлаётгани қувонарли. Бироқ у ўзимизга ҳам керак. Рўзиқул билан ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Шунинг учун уни қўйиб юбориш ниятида эмасмиз.   

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика