Latest news

18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  1 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  20 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  1 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  4 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  0 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  6 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  6 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  8 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4 13:27"Барселона" энди футболчиларнинг товон пулини ошкор қилмайди  0 13:00Саудия Арабистони клублари "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Виталий Левченко: "Совриндорлар қаторидан ўрин олсак, бундан фақат хурсанд бўламиз" News

Виталий Левченко: "Совриндорлар қаторидан ўрин олсак, бундан фақат хурсанд бўламиз"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Турон" — "Нефтчи" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун шиддатли ўйин гувоҳига айландик, сабаби бир вилоятнинг икки жамоаси ўртасидаги тўқнашувлар ҳамиша кескин руҳда ўтади. Бугун пенальти ҳам, четлатишни ҳам кўрдик. Шу боис, ўйин мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Бугунги матонатли ғалаба билан жамоани табриклайман.

- Бугунги ўйинда пенальти белгиланиши ва қизил карточка шубҳали бўлмадими?

- Тўғрисини айтсам, пенальти белгиланган вазиятда футболчимизнинг зарбасини кўрдим. Аммо тўп рақиб футболчисининг қўлига теккан-тегмаганини кўрмадим. Ҳакам ВАРни кўрди ва пенальти белгилади. Тўп қўлга теккан ё аксинча бўлганини мен турган жойдан кўриб бўлмасди. Бу майдондаги ҳакам ва ВАР қарори эди. Қизил карточкага келсак, билмадим, биз вазиятни кўрдик, тўқнашув содир бўлди. Ҳакам чўнтагидан қизил карточкасини чиқарди. Бу унинг қарори.

- Лутфулла Тўраев қайдномага ҳам киритилмади. Бу унинг ўтган ўйинда пенальтидан гол уролмагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаби борми?

- Тўраев кечаги ўйинолди машғулотларида оёғида оғриқ ҳис қилди, унинг кичик жароҳатини жиддийлаштирмаслик мақсадида унга дам беришга қарор қилдик. Лутфулла жамоа сардори, у биз билан шу ерда, энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўради.

- Олдинда икки тур қолди. Ёшларни синаб кўриш режангиз борми?

- Бугун гувоҳи бўлган бўлсангиз, Валиев майдонга тушди. Биз U-21 жамоадан кўплаб ёшларни жалб қиляпмиз. Машғулотларда улар мослашиб боради. Аммо бу тез содир бўладиган жараён эмас, чунки ёшлар футболидан катталар футболига ўтиш мураккаб жараён ҳисобланади. Шу боис, биз умидвор бўлган ёшлар бор. Кейинги турларда уларга кўпроқ имконият тақдим этилиши мумкин.

- Бугун Жўрабоев захирада қолдирилди, унинг ўрнини Ларин эгаллади. Бироқ кўп хатога йўл қўйди. Ҳимоячининг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Ларин узоқ вақт ўйнамаганди, энди-энди майдонга туша бошлади. У учрашувни асабий руҳда бошлади, кўп хатога йўл қўйди, аммо кейинчалик йишитларнинг ўзи уни тинчлантиришди. Танаффусда эса ундан босиқликни ва мутаносиб ўйин намойиш этишини сўрадик. Унинг ўйинга киришиб кетиши учун вақт керак. Ҳа, ҳимоячининг хатога йўл қўйган пайтлари бўлди, бироқ бу ўйинга жиддий таъсир ўтказмади. Ҳимоячилар ўз дарвозасига тўп киритилишига йўл қўймаса, ўз масъулиятини бажарган ҳисобланади.

- "Нефтчи"да совриндорлар сафидан ўрин олиш имконияти сақланиб қолганми?

- Биз қабул қилиб олинган икки мағлубиятдан кейин ҳам таслим бўлмаймиз, лекин бу натижалар жуда аламли бўлди ва психологик таъсир ўтказди. Бироқ бугунги ўйинда йигитлар ҳали таслим бўлмаганликларини кўрсатиб қўйишди. Жамоада яхши кайфият ҳукмрон. Биз ўзимизга боғлиқ нарса учун курашамиз. Майдонда бор кучимизни ишга соламиз. Совриндорлар қаторидан ўрин олсак, бундан фақат хурсанд бўламиз.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика