Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"
		
		05 oct 22:12
        News	
	 
				 
				Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"
"Дерби бўлганлиги учун қийин ўйин бўлди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Мухлисларни табриклайман", - деди Виталий Левченко ғалабадан сўнг.
- Чемпионат якунланишига кам вақт қолди. "Насаф" бўлса кеча очко йўқотди. "Нефтчи" пешқадам позициясига кўтарилиб олиш эҳтимолини қандай баҳолайсиз?
- Биз ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз. Барча жамоалар очко йўқотишади. Биз ўзимизнинг очколаримизни йиғиб юришимиз керак. Ҳар доим ўйиндан ўйинга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса кейинги учрашувга эътибор қаратишимиз керак.
- ФИФА кунларида "Нефтчи" ўртоқлик учрашувларида иштирок этадими?
- Ҳа, режамизда бор. Ўртоқлик учрашуви ташкил этиш мақсадидамиз.
- Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ҳақида қандай фикрдасиз?
- Изоҳ беришим шарт эмас. Ассоциация бор ва бунга жавобгар инсонлар бор. Олдинда мундиал. Каннаваро мухлислар ва раҳбарият ишончини оқлайди деган умиддаман. Жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этилишига тилакдошман.
- Марушич кам ўйнамоқда. Унда жароҳат борми?
- Ҳа. У эндигина жароҳатдан тикланмоқда. ФИФА кунларидаги танаффус давомида тўлиқ тикланиб улгуради деган умиддамиз. Кейинги учрашувларда майдонга қайтиб қолади.
- Мухлисларга тилакларингиз борми?
- Бу жуда ёқимли. Икки сектор мухлислар кўз олдида ўйнадик. "Андижон" мухлислари ҳам ўз жамоасини ёлғизлатиб қўймади. Бугунги атмосфера Чемпионлар лигаси учрашувларини эслатиб юборди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments