Latest news

18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  1 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  1 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0

Виталий Левченко: "Нефтчи"дек катта қадриятларига эга клубга пастки ўринларда юриш мумкин эмасди" News

Виталий Левченко: "Нефтчи"дек катта қадриятларига эга клубга пастки ўринларда юриш мумкин эмасди"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Олимпик"ка (1:1) қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. "Олимпик"нинг кучли ва кучсиз томонларини билгандик. Бу клуб футболчилари олимпия терма жамоасининг асосини ташкил қилади. Анча вақтдан бери бирга тўп тепиб келишмоқда. Прессинг қилишлиги, босим уюштиришлиги кутилганди. Иккинчи бўлимда жисмоний ҳолатимиз ўз сўзини айтди. Рақиб охиригача курашди. Футболчиларим ғалаба учун борларини беришди",- дейди Левченко. 

- "Нефтчи" Виталий Левченко келганидан сўнг 13 очко тўплаб энг яхши натижани қайд этиб турибди. Жамоада нимани ўзгартирдингиз? Биринчи даврада бундай эмасди...

- Футболчилар вазиятни тушуниб турганди. Бундай катта қадриятларига эга жамоага пастки ўринларда юриши мумкин эмасди. Шогирдларим масъулиятни ҳис қиляпти. Бундан хурсандман. Очколар ишлаб турнир жадвалида кўтарилишимиз керак. 

-  Иккинчи бўлимда ўйин асосан "Нефтчи"нинг томонида ўтди. Бу очкони сақлаб қолиш учун қилиндими ёки сизнинг кўрсатмангиз шундаймиди?

- Ҳар доим тайёргарлик жараёнида рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганамиз. Бўш худудларни ёпишга, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилдик. "Олимпик" бўш зоналардан фойдаланиб кета оларди.  Ҳимояда тактик жиҳатдан яхши ўйнадик. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика