Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  5 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим" News

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Металлург" жамоаси бугун яхши ўйнади ва ғалабага ҳаракат қилди. Жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқсак, бу тушунарли. Биринчи бўлимда кам вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ сўнги зарбаларда аниқлик ва омад етишмади. Мезбонлар гол уриш учун охирги дақиқаларгача ҳаракат қилишди. Йигитлар тартибли ҳимояланишди. 

- Ўйиннинг 18:00да бошланиши жамоангизга қанчалик қийинчилик туғдирди? 

- Ҳар икки жамоага ҳам қийин бўлгани аниқ. Билишимча, ўйин трансляцияси сабаб шундай қарорга келинган экан. Иссиқ об-ҳавода майдонда югуриш осон эмас. Бу футболчиларнинг тезлигига таъсир қилади, майдонда ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этиб беришларида қийинчилик туғдиради. 

- Хусайн Норчаев нега майдонга тушмаяпти? 

- Норчаев Олимпиада ўйинларидан сўнг биз билан машғулотларда тўлиқ қатнашмади. Тиббий кўрикдан ўтган, даволаниши керак экан. Ўйин амалиёти кам бўлган ҳолатда уни майдонга тушириш нотўғри бўлади. 

- Жасур Жалолиддиновчи? 

- Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим. Бу савол клуб раҳбариятига берилса, тўғри бўларди. 

- Мавсум бошида "Нефтчи" чемпионлик учун курашиши айтилганди, аммо кўплаб мағлубиятлардан кейин раҳбарият сизга ишонч билдиришда давом этармикин? 

- Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун, бу саволни жавобсиз қолдираман.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика