Latest news

12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  0 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  1 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  3 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  12 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  18

Виталий Левченко: "Ҳозир барча жамоалар курашяпти" News

Виталий Левченко: "Ҳозир барча жамоалар курашяпти"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Ҳозир барча жамоалар 100 фоиз кучи билан ўйнамоқда, балки ундан ҳам кўпдир. Рақибнинг иштиёқи юқори даражада бўлди. Биз эса ўз яратган вазиятларимиздан фойдалана билмадик. Бошқа томондан эса нималар борасида ишлаш кераклигини кўриб олдик. Навбатдаги ўйинларга ҳам жиддий тайёрланиб, ғалабаларга эришишимиз керак. Ўйинда йигитлар ютишни исташди, аммо барча нарса ҳам ўхшагани йўқ. Режа қилинган барча ишни бажара олмадик. 

- Бугун жамоада биринчи ўринга чиқиб олиш имконияти бор эди, бироқ буни амалга ошириб бўлмади. Бу жамоанинг кейинги кайфиятига қандай таъсир ўтказиши мумкин?

- Бу футбол. Сен юқори даражада ўйин кўрсатаётган бўлсанг, ҳар қандай ҳолатга тайёр туришинг керак. Ҳозир бу нормал ҳолат. Жамоалар бор кучи билан курашишяпти. Турнир жадвалида юқори қисмида ҳам, ўртада ҳам, қуйи томонларда ҳам рақобат бор. Ҳамма жамоалар очколар учун ўйнашмоқда. Қўрқинчли ҳеч нима содир бўлгани йўқ. Навбатдаги ўйинга тайёрланамиз. Рақиб осон бўлмайди. Таслим бўлмаймиз. 

- Ўйин давомида одатда Сизни асабий ҳолатда кўрмагандик. Бугун Сиз биринчи бўлимда жуда кўп асабийлашдингиз. Иккинчи бўлимда ҳимояда сусткашликлар кўрина бошланди. Бу паллада йигитларга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Бугун жамоа гол ўтказиб юбормади. Нолга ўйнадикми, демак, ҳимоя ўз вазифасини яхши бажарган бўлади. Албатта, камчиликлар бўлади. Масалан, рақиб таркибида Займович каби тўпурар футболчилар бор. Нолга ўйнаганимиз учун ҳимояда ўзгаришлар қилишдан маъно кўрмаяпман. Ҳимоячилар бир-бирини яхши тушунишяпти. Агарда ўзгаришлар бўлса, ҳолат ҳам ўзгариши мумкин. Ҳар доим рақибни ҳисобга олиш керак. Бугун рақиб ҳужумчилари ақлли футбол намойиш қилишди, вазиятлар яратишди. Бунинг ёмон жойи йўқ. Асосийси - хатолар голга олиб келгани йўқ. 

- Арабули иккинчи бўлим бошларида алмаштирилди. Бунга сабаб нима?

- У Австралия чемпионатидан келди. У ерда май ойида чемпионат тугаганди ва шундан кейин у таътилда бўлди. Шу сабабли унинг жисмоний ҳолатида камчиликлар бор, тез чарчаб қолди. Унинг ўрнига тушган футболчи эса ўйинни тезлаштириб берди. Бизда уни ўз ҳолатига қайтариб олишимиз учун вақт бор. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика