Latest news

17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  2 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  6 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1

Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" News

Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида


- Албатта, оғир ўйин ўтказдик. Ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди, бироқ сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Кўриб турганингиздек, учрашув дуранг натижа билан тугади, ғалабани қўлдан чиқардик.


- Хусайн Норчаев нега бугун қайдномага киритилмади?


-  Норчаев тушганида гол урардими демоқчисиз шекилли. Хусайн Осиё кубогида оғир ўйинларни ўтказиб қайтди. Биз у билан кам вақт алоқада бўлдик ва айни дамдаги ҳолатини билмасдик. 


- Ўзбекистон кубоги финали Фарғонада ўтказилади. Жамоангиз финалга қадар етиб борса, қайси клуб билан тўқнаш келишни истардингиз?


- Тўғри айтдингиз, Ўзбекистон кубоги финали "Истиқлол" стадионида ўтказилади. Ўз майдонимизда ўтадиган финалга чиқишни истаймиз, бунга ҳаракат қиламиз. Кўрдингиз, бу мавсумда кетма-кет 3 йилдан буён кубокни қўлга киритиб келаётган "Насаф" тарк этди. "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоалари ушбу турнирда мақсадлари жиддий эканини кўрсатиб беришди. Финалгача бора олсак, рақиб ким экани иккинчи даражали масала бўлиб қолади.


- Мирзоҳид Ғофуровнинг алмаштирилиши мажбурий ўзгариш эдими?


- Танаффус вақтида Мирзоҳид Ғофуров билан гаплашдик ва шу қарорга келдик. Унинг ўрнида Манучеҳр Сафаров ўйнади.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика