Latest news

11:28ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  0 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  12 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47

Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда" News

Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун ҳақиқий футболга мос муҳит бўлди. Стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. "Навбаҳор"га қарши қийин баҳсни ўтказдик. Ғалаба қозонишимиз осон бўлмади. Ғалаба билан жамоамиздаги барчани табриклайман. Ишлашда давом этамиз, чемпионат ҳали тугагани йўқ.

- Нима деб ўйласиз, легионерлар ўзларини яхши ҳис қиляптими?

- Биз шундай йўл тутяпмизки, жамоада ҳеч кимни ажратаётганимиз йўқ. Шунингдек, легионерлар ҳам бу ерда ўзларини эркин ҳис қилишлари учун ёрдам беряпмиз. Жамоада рақобат бор ва бу жуда яхши. Ким кучли бўлса, ўша ўйнаяпти.

- "Нефтчи" чемпионлик учун курашадими?

- Биз майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатамиз ва ҳар бир рақиб билан кураш олиб борамиз. Шунчаки футбол ўйнамаймиз. Лекин чемпион бўлишимизни вақт кўрсатади.

- Бугунги мухлислик даражасини 10 баллик тизимда қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Бемалол айтишим мумкин, водийнинг ҳар учала клуби - "Андижон", "Навбаҳор" ва "Нефтчи"да мухлислик даражаси жуда юқори. Энг кўп мухлислар ҳам, энг зўр мухлислар ҳам шу ерда. Водийда ажойиб ишқибозлар бор, бунга қойил қолиш керак.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика