Виталий Левченко: "Бугунги баҳс биз учун сабоқ бўлди"
02 nov 2022 21:58
News
Виталий Левченко: "Бугунги баҳс биз учун сабоқ бўлди"
Ўйин ҳақида
— Яхши ўйин гувоҳига айландик. Кўрганингиздек, учрашув сўнгида дарвозамизни ишғол қилишди. Биринчи голни олмалиқликлар ҳужумчиси ортга қараган ҳолда урди. Иккинчи голни эса тезкор қарши ҳужум натижасида ўтказиб юбордик. Бу вазиятда рақиб ҳужумчиси илгарилиб кетди ва тўп киритилишига сабаб бўлди. Тўғрисини айтганда, ўйинни қутқариб қолиш учун яхши имкониятлар бор эди, аммо бу амалга ошмади. Бугунги баҳс биз учун сабоқ бўлди.
— Голдан сўнг жамоа қарши ҳужум ва прессингга таяниб қолгандек таассурот қолдирди...
— Қайси голдан сўнг? Биринчи? Бу принципиал жиҳатдан психология билан боғлиқ. Қачонки йигитлар ўзларида ишонч ҳосил қилса, бундай хатоларга йўл қўймайди. Гол ўтказиб юборилган вазиятда, табиики, қаердадир парчаланиш содир бўлди. Шу боис, ўйин таҳлилини қилиб, бундай хатоларга қандай йўл қўйилганини кўрамиз. Эҳтимол, бу хатолар ўз устимизда ишлаш натижаси ўз-ўзидан бартараф этилар".
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments